Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 26.02.2015

РУҲИЯТ

РАНГЛАР ВА ФЕЪЛ-АТВОР

Психологлар кишиларнинг маълум рангларни ёқтиришига қараб, феъл-атвори, иқтидор ва салоҳияти даражаси ҳақида хулоса қиладилар.

Қуйида ўтказилган қатор тадқиқот ва тажрибалар натижаларига асосан, аёлларнинг қайси рангни ёқтиришига кўра, уларнинг феъл-атворлари қандай бўлишлиги ҳақида маълумотлар баён этилган.

Сариқ ранг. Бу рангни севадиганлар иродаси мустаҳкам ва руҳияти кучли аёллар тоифасига киради. Улар тер тўкиб меҳнат қиладилар. Шу билан бирга, мароқли дам олишни ҳам ўрнига қўядилар. Бундай аёллар очиқ ва самимий ҳаётлари эсда қоларли воқеаларга бой бўлади. Улар ақлли, таъсирчандирлар, тўлиқ бахтга эришиш учун ҳаракат қиладилар. Қолаверса, сахий, тиришқоқ, талабчан ва сабрлидирлар. Уларнинг камчилиги бироз димоғдорлигидир.

Яшил ранг. Тўқ яшил рангни танлайдиганлар қайсар, ўз билганидан қолмайдиган аёллардир. Улар ўзлари учун моддий таъминотни яратиб қўяди. Бу тоифа аёллар осойишталикни ва табиатни қадрлайди. Шунингдек, ҳеч кимга ёрилмайдиган "ичимдагини топ"лардан, ўз мақсадига эришишга қатъий интиладилар. Уларнинг қайсар феъли атрофидаги одамларни ўзига яқинлаштирмайди. Агар бу аёллар ўзларини бошқаларнинг ўрнига қўйиб кўрганларида ҳақиқий дўст орттирар эдилар. Оч яшил бўёқларни хуш кўрувчи аёллар эса жуда юмшоқ, ҳамкасбларининг меҳнатларини қадрлайдиган, муроса қила оладиган инсонлардир.

Ҳаво ранг. Тўқ ҳаво рангни маъқул кўрадиганлар саёҳатга ошиқадиган аёллар. Улар билим олишга интилиб, кўплаб муваффақиятларга эришадилар. Доим мақсадларини амалга оширадилар, яхшигина маблағ йиғадилар ҳам. Оч ҳаво ранг иштиёқмандлари эса бошқалардан хаёлпарастлиги ва оилавий муносабатларда осойишталикни сақлашга бўлган ҳаракатлари билан ажралиб турадилар. Анъаналарга ҳурмат билан қарайдилар. Ёлғизликни хуш кўрмайдилар.

Сиёҳранг: Бу рангни яхши кўрадиган аёллар ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Улар эркин бўлишга ва ўзлари истаганидек яшашга интиладилар. Ҳаёт йўллари кутилмаган ҳодисаларга тўла. Ҳаётдан маъанавий озуқа олишни муҳим деб ҳисоблайдилар. Ҳамиша сирли нарсаларга қизиқадилар. Бу тоифа аёллар қийинчиликлардан чўчимай ҳаракат қиладилар. Ўз устида кўп ишлайдилар, уларга юксак ақл-заковат табиатан инъом этилган. Ақлан кучли бу аёллар бутун кучларини қобилятларини оширишга сарф қилишлари сабаб, ўз соғликлари ҳақида кўпроқ қайғуришлари керак.

Пушти ранг. Пушти рангни ёқтирадиган аёллар жуда юмшоқ, нозик, иродаси бўш кишилардир. Умрлари давомида хаёл суриб, орзулар ва эртаклар оламида яшайдилар. Доим мўъжиза кутиб, олий муҳаббатни орзу қилишади. Ҳаёт муаммоларини таҳлил қилиб ўтирмайдилар. Шунинг учун ҳам улар асаббузарликлардан ҳоли яшайдилар.

Қизил ранг. Бошқа ранглардан кўра қизил рангга кўп урғу берадиган аёллар табиатан жуда эҳтирослидир. Ҳамма жабҳада кучли ҳис-туйғуларга эга. Улар буйруқ беришни ёқтиради, кўпинча бошқарувни ўз қўлига оладилар. Одатда бу аёллар қайғуриш нималигини билмайди, ҳаётни севадилар. Орзу ва режалари амалга ошиши учун барча имкониятларини ишга соладилар. Улар бир қарасанг, юмшоқкўнгил ёки қаттиқўл бўлиб қолишади.

Оқ ранг. Ушбу рангни маъқул кўрувчи аёллар тез ҳаяжонга бериладилар. Тасавур доралари кенг, кучли эътиқодга эгалар. Ҳаётда тинчликни ва осойишталикни ёқтирадилар. Булар бир вақтнинг ўзида туйғулар асири бўлишга улгурса ва улардан тез узоқлашишга мойилдирлар.

Кулранг. Тўқ кулрангни севувчи аёллар саранжомликни хуш кўрувчилар гуруҳига киради. Ечими йўқдек кўринган қийин ва мураккаб муаммоларни ҳал қилишга қодирдир. Ҳаётнинг қоидаларига амал қиладилар. Бу тоифадагиларни бошқалар пухта иш юритадиган одам деб ҳисоблаб, мураккаб вазиятларда маслаҳат сўрайдилар. Агар улар бир нимадан ранжиб қолишса, вазиятни дарҳол ўз ўрнига қўйишга одатланган бўладилар. Оч кулрангни хушлайдиганлари эса мулоҳазали, чаққон ва тиниб-тинчимас аёллар тоифасига киради.

Жигарранг. Жигаррангга талпинадиган аёллар бамаъни, пишиқ, синчков инсонлар тоифасига киради. Ишларини доимо тақсимлаб бажарадилар. Ҳар доим янгиликларга интилиб яшашади. Булар ҳаётда қаҳрлари қаттиқ, шу билан бирга турмуш зарбаларига чидамли. Муҳаббат бобида ўта фаоллар. Ҳамиша назорат қилишни яхши кўрадилар. Агар улар ўз олдига бирон-бир мақсадни қўйса уни албатта, амалга оширади.

Қора ранг. Қора рангни танлайдиганлар ҳамиша курашга тайёр турадиган аёллардир. Улар қизиққон ва тез "портлайдиган"лар хилидан. Туйғуларини бутунлай ичга ютадилар. Севги бобида ўта кучли. Бирон нарсадан қаттиқ нафратланса, умрининг охиригача шу фикрда қоладилар. Қора ранг иштиёқмандлари вазиятни ҳаққоний баҳоламайдилар, чунки ўз кучларига ортиқча баҳо беради ва кейинчалик шу туфайли қайғуриб юрадилар. Улар учун оила биринчи ўринда туради.

ХОСИЯТХОН тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди