Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№10 дан: 05.03.2015

Дил номаси

Моҳидилхон АҲМЕДОВА, Вилоят божхона бошқармаси ходимаси.

Юртимизда тинчлик ва осойишталикни, иқтисодий хавфсизликни таъминлашда божхона хизматининг роли ва ўрни муҳим аҳамият касб этади. Божхона хизмати мамлакатимизда самарали божхона назоратини таъминлаш ва товар айланмасини тартибга солиш, ташқи савдони ривожлантириш ҳамда ташқи савдо операцияларини амалга оширишга кўмаклашади ва шу орқали юртимиз иқтисодиётини юксалишига, иқтисодий суверинтетини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мен мазкур тизимда иш бошлаганимга кўп бўлмаган бўлса-да, изланиб ишлашга, зиммамдаги вазифани масъулият билан адо этишга ҳаракат қиляпман. Кўплар божхона тизимида ишлаш аёл киши учун қийин дейишади. Бироқ ўзинг ёқтирган, болаликдан орзу қилган касбда ишлаш кишига куч ва шижоат беради, қийинчиликлар у қадар билинмайди. Қолаверса, тажрибали ҳамкасбларим, устозларим менга яқиндан ёрдам бермоқда, улардан соҳанинг ўзига хос жиҳатларини қунт билан ўрганяпман.

Оилам, фарзандларим тинч, севган касбимда ишлаяпман, она юртим равнақи учун хизмат қилаяпман. Ана шунинг ўзи мен учун катта бахт. Хотин-қизлар байрами арафасида барча опа-сингилларимизни табриклайман. Уларга ўзлари орзу қилган бахт насиб этишини тилайман.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди