Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№10 дан: 05.03.2015

ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗНИ БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАРК ЭТМАСИН

Истиқлол шарофати билан юртимизнинг ҳар бир гўшаси юксалиб, обод бўлиб бормоқда. Гўзал ва бетакрор табиати, саранжом-саришталиги билан бутун Ўзбекистонга машҳур Хонобод шаҳри ҳам йилдан-йилга юксалмоқда.

Айни кунда 40 минг нафар аҳоли истиқомат қилаётган шаҳримизнинг деярли ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Улар ўзларининг фидойиликлари, самарали меҳнатлари билан ижтимиоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида фаол иштирок этмоқда. Уларни бир мақсад йўлида бирлаштириш, фаоллигини ошириш мақсадида шаҳар хотин-қизлар қўмитаси томонидан эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, оналар ва болалар саломатлигини сақлаш, аёллар жиноятчилиги, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, шунингдек, хотин-қизлар бандлиги, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самараси ўлароқ, ана шу йўналишларда ижобий натижаларга эришилмоқда.

Шу билан бирга, тозалик, ободонлаштириш борасида А. Фитрат, Анхор, Юксалиш, Хонобод маҳаллаларида, "Андижонкабель", "УзКоджи" қўшма корхоналарида, шаҳримиздаги таълим муассасаларида, касб-ҳунар коллежларида ишлар намунали йўлга қўйилган.

Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда шаҳримизда оилавий бизнес, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида ибратли ишлар олиб борилмоқда. Биргина ўтган 2014 йилда ана шу соҳани қўллаб-қувватлаш учун тадбиркор хотин-қизларга 443,2 млн. сўм кредитлар ажратилди. Гулнора Шокирова, Санобархон Раҳимова, Гулчеҳрахон Матазимова сингари тадбиркор аёлларимизнинг фаолияти айниқса, таҳсинга муносибдир.

Ўтган йили шаҳримизда кўплаб янги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилди, Жумладан, "Лентекстиль" қўшма корхонаси ишга туширилиши ҳисобига 300 нафар, "Олтин водий" корхонасида эса 100 нафар опа-сингилларимиз доимий иш ўрнига эга бўлдилар. Умуман, ўтган йили хотин-қизлар учун 457 та янги иш ўринлари яратилди.

Қўмита томонидан олиб борилаётган ишларда Розияхон Муҳитдинова, Рамзахон Каримова, Дилкушо Аҳмедова, Дилфуза Раҳимова, Мақсудахон Юлдашева, Минаввархон Ўлмасова каби фаолларимиз кўмагини алоҳида эътироф этиш жоиз. Ишонч билан айта оламанки, "Кексаларни эъзозлаш йили"да олиб борилаётган хайрли ишлар кўлами янада кенгаяди.

Вилоятимизда катта тантана билан нишонланаётган шодиёна - халқаро хотин-қизлар куни билан барча опа-сингилларимизни табриклайман. Уларга тани сиҳатлик, оилавий бахт, эзгу ишларга камарбасталик ҳамиша ҳамроҳ бўлсин. Аёл ва қизларимизни байрамона кайфият ҳеч қачон тарк этмасин.

Мухтасархон

ҲОШИМОВА,Хонобод шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди