Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№10 дан: 05.03.2015

ФАОЛ МАСЛАҲАТЧИЛАРИМИЗ

ЭЛ АРДОҒИДА БЎЛИШ - ЮКСАК ШАРАФ

Аёлнинг энг катта ютуғи ўзининг халқига керак эканини ҳис қилишида. Мен ана шу бахтни қалб билан ҳис қилган, ундан куч олиб яшаётган аёлман.

Болалигимдан бизга дарс бераётган устозларимга ҳавас қилардим. Улғайиб, албатта, мен ҳам ўқитувчи бўламан, деган орзу мақсадимга айланди. 1971 йили Андижон давлат педагогика олийгоҳини тугатгач, бу мақсад йўлида бор кучимни сарфлашга, ёш авлод таълим-тарбиясига ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшишга ҳаракат қилдим. 33 йиллик педагоглик фаолиятим давомида кўплаб ёшларга устозлик қилиш бахтига муяссар бўлдим. Улар бугун мени йўқлаб келганларида, ортимда издошларим борлигидан, меҳнатларим қадр топганидан қувониб кетаман.

Меҳнат қилган инсон бир жойда тўхтаб қолгиси келмайди. Нафақага чиққач, маҳалламиз аҳлининг таклифига кўра диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб фаолият бошладим. Мана шунга ҳам ўн йилдан зиёд вақт бўлибди. Бу давр ичида маҳалладошларим ҳаёти, уларнинг муаммолари, қувончлари, ташвишлари, ютуқларини ўзимникидай қабул қилишни ўргандим. Шунинг баробарида маҳалладаги маънавий муҳитни яхшилашга, мавжуд муаммолар ечимини топишга, энг асосийси, сидқидилдан ишлашга интилдим. Айниқса, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратдик. Шу боис ҳам маҳалламизда барча йўналишларда ижобий натижаларга эришиб келяпмиз. Кейинги йилларда ҳудудимизда аёллар билан боғлиқ салбий ҳолатлар умуман қайд этилмади.

Юртимиз инсон меҳнати қадрланадиган заминдир. Элга нафи теккан инсон ҳамиша эъзозда эканини ўз ҳаётим, фаолиятим мисолида кўраман. Эл-юрт равнақи йўлидаги камтарин меҳнатларим қадрланиб, мен "Мустақиллик", "Шуҳрат" медаллари, "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирландим. Ана шу рағбат мени яна-да ёниб ишлашга, фидойилик билан меҳнат қилишга ундайди.

Оиланинг тинчлиги, тўкислиги, аҳиллиги аёлнинг жамиятда ҳам эътибор ва эъзоз топишида муҳимдир. Турмуш ўртоғим ҳам суянчим, маслаҳатчим эдилар. Улар билан уч ўғил, бир қизни тарбиялаб халқ хизматига камарбаста этдик. Бугун умр йўлдошимнинг эрта вафоти дилимга оғриқ солса-да, фарзандларим чеҳрасида, ишларида уларни топгандек бўламан.

Аёл ҳаётнинг гултожи, дейдилар. Демакки, ҳаётни чаманга айлантириш бизнинг зиммамизда. Жамият тараққиётига оиламиз фаровонлиги, ҳалол меҳнатимиз билан ўз ҳиссамизни қўшишдан толмайлик.

Айёмингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!

Одинахон ОМОНОВА,

Олтинкўл туманидаги Ойшахоним МФЙ диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди