Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№10 дан: 05.03.2015

АЁЛ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯДА

Юртимизда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳар жиҳатдан ҳимоя қилинади. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошида фаолият юритаётган "Ҳуқуқшунос аёл" уюшмаси томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, шунингдек, оилавий муносабатлар барқарорлигини таъминлаш, аёллар жиноятчилиги, эрта никоҳларнинг олдини олиш, турли маънавий таҳдидларга қарши курашиш борасида кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда, зарур ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, хотин-қизлар билан боғлиқ жиноятлар бирмунча камаймоқда, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлиги, опа-сингилларимизнинг ҳуқуқий билим ва маданияти янада юксалмоқда.

Нафақада бўлсам-да, кўп йиллик касбий ва ҳаётий тажрибаларим асосида ёшларнинг ҳуқуқий билим ва тушунчаларини оширишга, аёлларимизга ҳуқуқий йўналишда ёрдам кўрсатишга ҳисса қўшаётганлигимдан хурсанд бўламан.

Суд тизимидаги 40 йиллик фаолиятимни сарҳисоб этиб, бир нарсага амин бўламан. Аёл жамиятда ҳурмат топиши учун, энг аввало, ўз оиласининг мустаҳкам қўрғонини барпо қила олиши, яқинлари, эл-юрт орасида ҳурмат ва қадр топа олиши керак экан. Мен ана шу қадрни, аввало, турмуш ўртоғим ва уч қизимнинг меҳрида топдим. Фарзандларим изимдан кетиб, касбимни танлаганликларидан қалбимда фахр туйғусини ҳис этдим.

Меҳнат қилган инсон қадр топади, деган нақл бежиз айтилмаган. Давлатимиз томонидан "Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил" эсдалик нишони, "Жасорат" медали ҳамда республика ва вилоят хотин-қизлар қўмиталари фахрий ёрлиқлари билан тақдирланганим меҳнатларимнинг рағбати деб биламан.

Фурсатдан фойдаланиб, вилоятимиз аёлларини 8 март байрами билан муборакбод этаман. Барчалари соғ-омон бўлсин, хонадонларидан файзу барака аримасин.

Одинахон НАСРЕТДИНОВА,

вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги "Ҳуқуқшунос аёл"

жамоатчилик уюшмаси раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди