Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№10 дан: 05.03.2015

АЁЛ РУҲИЯТИ

БИЛАН БОҒЛИҚ ЖАРАЁН ЎЗИГА ХОС ВА МУРАККАБДИР

Опа-сингилларимиз, дугоналаримиз ёхуд таниш аёллар билан суҳбатда айрим ҳолларда улар руҳий тушкунликка тушиб, қийналаётганининг гувоҳи бўламиз. Бундай ҳолларда аёл қандай йўл тутиши лозим? Ана шу саволга жавоб топиш мақсадида вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошида фаолият юритаётган "Психолог аёл" жамоатчилик уюшмаси раҳбари, АДУ психология кафедраси мудири, доцент Наимахон Ҳалимовага мурожаат қилдик.

- Ҳаёт қийинчиликларига дуч келиб, руҳий тушкунликда қолган аёллар нимадан ёки кимдан мадад олишлари мумкин?

- Аёлларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам оила ишларини саранжомлаш, ҳам ўзларига вақт топиш, ҳам жамият юмушларини адо этишлари, том маънода, улардан эркакларга нисбатан икки баробар ортиқ энергия сарфлашни талаб этади. Қолаверса, аёлларда бош мия катта ярим шарларининг чап томони кўпроқ фаоллашгани сабабли эмоционал хусусиятлар ривожланиши ва нутқий фаолият активликка мойил бўлади.

Демак, аёллардаги руҳий қиёфанинг ташқи намоён бўлиши унинг ички руҳий вазиятдаги ҳолатларини акс эттиради. Аёлларда ўзларига нисбатан диққат-эътиборни жуда чуқур ҳис этишга мойиллик юқоридир. Бундай ҳолларда уларга атрофидаги ижтимоий муҳит, яъни, яқинлари ижобий йўналишдаги маслаҳат ва тавсиялар бериши ҳамда ана шу фикрларда уларнинг доимий эътиборда эканликлари, яхши сифатлари алоҳида таъкидланиши аёлларга ўзига хос психологик мадад беради. Уларда сўниб қолган келажакка умид, яхшиликка интилиш сингари туйғуларини қайта уйғотади.

- Ўзбек оилаларида эр ва хотин, она ва қиз ўртасидаги муносабатда ҳамиша ўзига хос одоб чегараси сақланган. Бироқ бугун айрим қизларимиз тарбияси, улар руҳиятидаги салбий кўринишлар сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Психологларнинг фикрига кўра, ҳар бир аёл, аввало, ўзининг оналик ва аёллик мақомини адо этишни истайди. Агар аёл оилада илиқлик, эмоционал яқинлик, меҳр ҳиссини туйса, унинг хулқида, мулоқотида ҳеч қандай салбий хусусиятлар намоён бўлмайди. Улар билан суҳбатларда қизларимиз онгига таъсир қилаётган айрим жиҳатларни танқид қилиш керак эмас, аксинча, таклиф ва фикрлар тарзида уларга тушунтириш мақсадга мувофиқ. Ана шундагина уларнинг тўғри хулоса чиқариш имконияти кенгаяди. Бунда кўп нарса, аввало, оилавий тарбия омилларига боғлиқлигини ёдда тутишимиз керак.

- Қайнона ва келин ўртасидаги муносабатларда юзага келаётган муаммолар омили нимада? Бу борада муаммолар юзага келмаслиги учун нималарга эътибор қаратиш керак?

- Оиладаги уруш-жанжаллар, қайнона-келин ўртасидаги салбий муносабатлар, ўзаро бир-бирини тушунмаслиги, қайнона томонидан содир этиладиган ножўя хатти-ҳаракатлар ёки келиннинг қайнота-қайнонасига бетакаллуфлиги, қўпол муомаласи ҳар икки томоннинг ҳам ўзаро муносабатларининг бузилиши, шу оилада тарбия топаётган фарзандларнинг кўнгли ўксик, ҳаётдан аламзада бўлиб ўсишларига олиб келади.

Криминологларнинг тадқиқотига кўра, ўсмирлар ва ёшлар жиноятчилигига 200 га яқин омиллар таъсир қилади. Буларнинг энг асосийси, бола яшаётган, тарбия олаётган, шаклланаётган оиланинг таъсиридир. Қайнона ва келин ўртасидаги носоғлом муносабат ижтимоий тарбия меъёрларининг бузилишига олиб келади. Унинг олдини олиш эса кўп жиҳатдан келиннинг тарбиясига, қайнонанинг билими ва дунёқарашига боғлиқ. Шу боис ҳам ҳаётимизда тарбия, дунёқараш масалаларига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.

- Ўтиш ёшидаги ўсмир қизларга ва уларнинг оналарига маслаҳатларингиз...

- Тарбия шахснинг шаклланишида энг муҳим жараён ҳисобланади. У инсонда эътиқод ва ҳис-туйғулар, маънавий хулқ-атворни шакллантиради. Ўсмирлик болаликдан катталикка ўтиш даври бўлиб, физиологик ва психологик жиҳатдан ўзига хос хусусиятлар билан характерланади. Ҳозирги ўсмирлар ўтмишдошларига нисбатан жисмоний, ақлий ва сиёсий жиҳатдан бирмунча устунликка эга.

Ота-оналар ҳамда педагоглар ўсмир қизлар билан алоҳида ишлаб, уларнинг кўнглини топиши, хатти-ҳаракатларини ўз вақтида тўғри йўлга солишлари лозим. Ўсмир қизлар ўзининг кучини ва қобилиятини тўғри баҳоламай туриб, мураккаб ҳаётий масалаларни ҳал қилишга уринадилар. Бу борада оналарининг ҳаётий кўрсатмалари ўсмир қизлар учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади. У ўз онасидан жинсга хос бўлган хусусиятларни бевосита ўзлаштиради, шулар замирида аҳлоқий идеаллар юзага кела бошлайди.

Демак, ҳар бир она ўз фарзандининг ёшга хос психологик-физиологик даврий ривожланишини англаб етишлари ва унга ана шу даврда зарур йўл-йўриқ ва кўрсатмаларни бериши лозим.

Суҳбатдош: Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди