Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№10 дан: 05.03.2015

ДИЛ НОМАЛАРИ

Илтифотхон БОЛТАБОЕВА,

"Қайноналар мактаби" жамоатчилик уюшмаси раҳбари.

Оила - жамиятнинг муҳим бўғини саналади. Инсоннинг инсон сифатида шаклланишида оиланинг ўрни ниҳоятда катта. Кишилар томонидан амалга ошириладиган барча ишлар ана шу даргоҳдаги тарбия билан чамбарчас боғлиқ.

Оиланинг, айниқса, ёш оиланинг мустаҳкам бўлишида қайноналар муҳим роль ўйнайди. Шу маънода уюшмамиз томонидан ўтказилаётган тадбирларда асрлар давомида шаклланган анъаналаримиз, миллий қадриятларимизни янада бойитишга, қайноналаримизни оилани мустаҳкамловчи устун сифатида шаклланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, қайнона сифатида кўпчиликка ибрат бўлаётган аёлларнинг тажрибаларини ўрганиш, оммалаштириш, қайнона-келин, қудалар ўртасидаги муносабатларнинг чиройли бўлишини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Оқила, тадбирли қайнонанинг келини ҳам, албатта, қайнонасидай бўлишга интилади. Ундан тарбия олади. Бу эса оилаларимизни тинч, мустаҳкам бўлишини таъминлайди.

Тўғри, ҳаёт ҳамиша бир текис бўлавермайди. Баъзида турли муаммолар, тушунмовчиликлар юзага келади. Ана шундай пайтларда қайноналаримиз ҳар қандай масалани оғир-босиқлик билан ҳал этсалар, нур устига аъло нур бўлади.

Ўзимга келсам, 4 нафар фарзандим бор, келинлар билан она-боладай бўлиб кетганмиз. Бу оиламизни, ўртамиздаги меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкам бўлишига хизмат қилади, қалбларимизга халоват, бахтиёрлик ҳадя этади.

Баҳор байрами арафасида барча қайноналаримизга, келинларимизга ана шундай бахтиёрлик насиб этишини тилайман.

Фотима АЛИЖОНОВА,

"Ёш лидер қизлар мактаби" раҳбари, Андижон туманидаги 47-умумтаълим мактаби

директори.

Инсон биринчи навбатда ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, ана шунга интилиши керак. Бунинг учун эса ҳар бир киши, аввало, ўз касбини севиши, зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан бажарииши лозим. Ижодий ёндашилган ҳар бир жараён ўз қадр-қимматига эга бўлади. Мен ўз ҳаётим ва фаолиятимда доимо ана шу шиорга амал қиламан. Айниқса, ёш авлодга таълим бериш вазифасига алоҳида масъулият билан ёндашаман.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги "Ёш лидер қизлар мактаби" ташкил этилганига кўп бўлгани йўқ. Аммо ушбу мактаб вилоятимиздаги кўплаб ижодкор, изланувчан, иқтидорли қизларни ўз сафига жалб қилди. Сабаби, марказ томонидан олиб борилаётган тарғибот ишларида ҳар бир қизга танлаган йўналишига қараб, тушунча ва кўникмалар шунингдек, уларни маълум бир касб эгаси бўлишлари, жамият ҳаётида фаол иштирок этишлари учун зарур тавсия ва маслаҳатлар берилади. Асосий мақсадимиз, ёшларнинг фаоллигини ошириш, лидер қизлар сафини кенгайтиришдан иборат.

Интилувчан, эзгу ниятли ҳар бир аёл-қиз ҳар қандай вазиятдан йўл топиб чиқиб кетади. Айниқса, у ташаббускор, етакчи, яна ширинсўз, самимий ва камтар бўлса, нафақат оиласида, балки жамиятда ҳам қадр-қиммат ва ҳурмат топа олади.

Баҳорнинг илк ва гўзал байрами - 8 март билан барча хотин-қизларимизни табриклайман. Қизларимизга гўзаллик ва нафосат, ёшлик сурури, ғайрат ва шижоат тилайман.

Холидахон МИРЗАРАҲИМОВА,

"Меҳримиз Сизга" аёллар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш

маркази раҳбари.

Марказимиз томонидан одам савдосининг олдини олиш, одам савдоси қурбонига айланган ва оғир руҳий ҳолатга тушиб қолган хотин-қизлар ва уларнинг оилаларига ижтимоий, тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатиш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Биргина ўтган 2014 йилда Марказимизда хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзоларидан 936 та мурожаатлар қабул қилинди. Мутахассисларимиз мурожаат қилганларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлар ўтказиб, уларнинг барчасига зарур тавсия, маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатди. Бундан ташқари, амалга оширилаётган қатор лойиҳалар доирасида ташкил этилган ўқув курслари орқали ижтимоий муҳофазага муҳтож кўплаб хотин-қизлар ҳунар ўрганмоқдалар. Уларнинг кўпчилигига ишга жойлашишлари учун ёрдам кўрсатилди. Бир сўз билан айтганда, марказимиз хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги самарали фаолият олиб бормоқда.

Истар эдимки, ўзбек аёллари ёлғон ваъдаларга алданиб, ўзга юртларга иш истаб кетмасин, одам савдоси қурбонига айланиб, хор-зор бўлмасин. Аёлларимиз чин бахтни фақат ўз юртимизда топиш мумкинлигини асло унутмасинлар.

Байрам арафасида азиз опа-сингилларимизга, энг аввало, тани сиҳатлик, оилавий хотиржамлик, бахти бекамлик тилайман.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди