Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№10 дан: 05.03.2015

Бадиа

ТАЪЗИМ

Аёл... ҳаётнинг муҳаббатга тўла йўлларининг чинакам соҳибаси. Аёл... меҳрнинг илдизларини юрагининг меҳробидан олиб, фарзандига тута олган фаришта. Аёл... ака-укаси, опа-синглисининг дардини ўзиники деб қабул қила олган, суюк неъматни жигарига илингувчи меҳридарё. Отаси, онасининг қошига-да турмуш ўртоғидан беизн келолмас бека у...

Қисматнинг талх шаробини тотган, нозиккина суяклари меҳнатда қотган, аммо чўғ нигоҳлари ила ишқ ўқини отган ҳам аёл... Унинг вужуди-ишқ, топингани-ишқ, суйгани-ишқ, куйгани-да-ишқ... Аёл севса, юрак ёнади, аланга ичра тўлғонади, бироқ бари сўзсиз... чунки унинг ўзи асли ҳаё билан бирга туғилган, ибонинг бағрида яшайди.

Аёл - она! Оналикнинг жамики заҳматини боласининг битта кулгусида унутган қалби уммон муҳтарама у... Фарзанди бир оҳ тортса, етмиш икки томири жон талашади онанинг. Таърифини битмоққа тил-да ожиз, қалам-да заиф. Дилбандига ҳаёт, меҳр, тарбия, умрини бериб, эвазига ҳеч нима кутмайдиган ҳам ўша меҳрибон...

Сен асли бахтнинг ўзисан, аёл! Сенинг жисму жонинг меҳр ила суғорилган. Нозиккина юрагинг чексиз шафқатнинг, беҳисоб муҳаббатнинг маскани. Ишқ сен билан туғилади. Номус, орият сен билан ниҳоя топади. Ўринсиз ғийбатлардан оғринасан, бироқ ҳеч кимга ёмонлик соғинмайсан. Сенинг қалбинг дарё, ўзинг дарё... Сенга отилган тошларнинг заҳри юрагингни нимталаса-да, жимсан. Сукут - сен учун энг катта суянчиқ. Сукут сақлаб ғолибалик нашидасини сурасан. Дард келса ичингга ютасан, бахт келса, шукроналикни дунёга улашасан.

Сен бахт яратувчисан... атрофингдагиларга меҳр ва кутганини аямай улашасану, аммо ўзингга келганда бир чимдимгини меҳрни қизғонганларига-да кўнасан. Ҳокисорлик либоси ўзингга шундай ярашганки, уни ҳаё яна-да гўзаллаштирган...

Яхши-ёмонга кўнувчи ҳам сенсан... Сенинг меҳринг, сабринг қошида ҳамиша таъзимдадир дунё...

ЗИЛОЛА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди