Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 09.04.2015

Орамиздаги аёллар

ТАЪЛИМГА БАХШИДА УМР

Андижон вилоят педагог кадрларни қайта таёрлаш ва малакасини ошириш институтининг ҳовлисига қадам қўйишингиз билан у ернинг орасталиги, чиройли гуллар экилган гулзорларнинг барқ уриб туриши, манзарали дарахтларнинг гуркираб ўсаётганлиги диққатингизни тортади. Институт биносига кирганингизда эса бундан-да чиройли манзараларнинг гувоҳи бўласиз. Аввало, хаёлингизга келадиган фикр, бу жойнинг раҳбари ким экан, аёл киши эмасмикан, деган ўй бўлади. Дарҳақиқат, биз таърифини келтираётган Андижон вилояти педагок кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори Мухтасархон Абдуллаева давримизнинг ташаббускор, фаол аёлларидан бири ҳисобланади.

Аёл! У фақат оиланинг чироғигина эмас, балки дунёнинг безаги ҳамдир. У ҳамма замонларда эркакларга елкадош, яхши ёр, севикли она, меҳрибон фарзанд бўлиб келган. Аёл бунёдкор ҳамдир. Унинг меҳрибон қўллари ҳар нарсага қодир. У доим эзгулик, яратувчилик ишқи билан яшайди. Дунёни пок тутишга ҳаракат қилади.

Бугунги аёллар ўз шижоати, илмий салоҳияти билан даврнинг залворли юмушларини бажаришда эркаклардан сира ҳам қолишмай, меҳнат қилаётганликлари асло сир эмас.

Ана шундай аёллар сирасига кирувчи Мухтасархон Абдуллаева ҳам ўзига хос ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтди. У Андижон вилояти Қорасув шаҳрида туғилди. 1985 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаб, педагогика-психология ўқитувчиси мутахассиси сифатида ўз меҳнат фаолиятини бошлаган.

Дастлаб Андижон шаҳридаги 42-мактабгача таълим муассасасида услубчи, Андижон шаҳар халқ таълими бўлимида услубчи, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Давлат таълим стандартлари инспекциясида бўлим бошлиғи, Андижон вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ўқитувчи, вилоят халқ таълими бошқармаси мактабгача таълим бўлими бошлиғи, вилоят халқ таълими бошқармаси маънавий-ахлоқий тарбия ишлар маркази раҳбари, бошлиқ ўринбосари, 2011 йилдан эса Андижон вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори вазифасида самарали ишлаб келмоқда.

Педагогика фанлари номзоди, доцент М. Абдуллаева олима сифатида қатор илмий мақолалар ва китобларнинг ҳам муаллифидир. Жумладан, "Умумий ўрта таълим тизимини бошқариш", "Ўсмирларни оилавий ҳаётга маънавий тайёрлаш" китоблари, "Таълим менежменти", "Мактаб ва ҳаёт", "Тарбия", "Соғлом авлод учун", "Бошланғич таълим" каби асарлари билан таълим тизими ривожига, юксак маънавиятли ёш авлодни тарбиялаш ишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўша олди.

Ҳозирда Мухтасархон ўзига юклатилган вазифани сидқидилдан адо этмоқда. Институт ҳудудини ободонлаштириш, ўқув биносини таъмирлаш, фан хоналарини жиҳозлаш, институт моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мутахассис ўқитувчиларнинг малакасини ошириш борасида эътиборга молик ишлар олиб бораётганлиги ҳар қанча таҳсинга сазовордир.

Авваллари бу ерга келадиган ўқитувчилар малака ошириш ойлигини шунчаки ўтказишга ҳаракат қилар эдилар. Ҳозирда эса бу ерда яратилган шарт-шароитлар, кенг имкониятлар ва шунга яраша қўйилаётган талаблардан келиб чиқиб, ўқитувчилар бир ой давомида ўз билимларини янада мустаҳкамлашга астойдил интилмоқдалар. Ўтилаётган машғулот ва дарслар сифатининг яхшилангани, вилоятдаги илғор иш тажрибалари билан танишиш имконияти туғилганлиги ўқитувчиларнинг қизиқишини янада орттирмоқда.

- Институтда аввал ҳам малака оширганман, - дейди ўзбек тили ва адабиёти фани бўйича малака ошираётган ўқитувчилардан бири Жамилахон Ҳошимова. - Унинг қиёфаси тубдан ўзгариганлиги, ўтилаётган дарсларнинг сифати ортганлиги эътиборимни тортди, яратилган шароитлар мени беҳад қувонтирди. Шахсан мен бир ой давомида ўз фанининг билимдони Валижон Қодировнинг дарс-ларини мароқ билан эшитиб, жуда кўп нарсаларни ўргандим. Ишонаманки, ўрганган билимларим келгуси фаолиятимда албатта, асқотади.

Ана шундай ибратли фаолият кўрсатаётган муассаса раҳбари М. Абдуллаева ҳақида сўз кетганда, беихтиёр севимли адибимиз Абдунаби Бойқўзиевнинг "Аёллар бизни она бўлиб, дард тортиб дунёга келтирадилар, рафиқа бўлиб севадилар, опа ёки мунис сингил бўлиб ардоқлайдилар" деб айтган сўзлари ёдимга тушади. Мақоламиз қаҳрамони, Мухтасархон Абдуллаева ҳам оилада меҳрибон она, яхши турмуш ўртоқ, ака-укаларига мунис сингил ва опадир. Қолаверса, маҳалла-кўйда, кенг жамоатчилик орасида ҳурмат топа олган аёлдир.

Кексаларимиз "Қаерда комил, юксак маънавиятли, фидойи инсонлар кўпайса, ўша ерда файзу-барака бўлади" деб бежиз айтишмайди. Зотан, фидойи аёллардан бири раҳбарлик қилаётган муассаса мисолида ҳам ана шу ҳикмат нечоғли тўғри эканлигини кўришимиз мукин. Шу маънода М. Абдуллаева давримизнинг комил инсонларидан бири, десак асло муболаға бўлмас. У ўзининг яхши сўзи, яхши феъли, юксак ахлоқи ва ўз ишининг фидойиси эканлиги билан барчанинг ҳурмат ва эътирофига сазовор бўлмоқда. Бугун орамизда ана шундай эҳтиромга сазовор аёллар бор экан, ҳаётимиз янада нурафшон бўлаверади.

Соҳибахон ҲОШИМОВА,

халқ таълими аълочиси.

Барнохон РАҲМОНОВА,

АВПК ҚТ ва МО институти ўқитувчиси.

Суратда: М.Абдуллаева.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди