Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 09.04.2015

Юз билан юзлашганлар

БИР АСРНИ ОРТДА ҚОЛДИРГАН МОМО

Ўз вақтида кунларни тунларга улаб, бугунги чиройли ҳаётимиз учун меҳнат қилган табаррук нуронийларимизнинг борлиги бахтимиз. Уларнинг дуолари сабаб юртимиз обод, ҳаётимиз файзлидир.

Ана шундай табаррук онахонларимиздан бири Олтинкўл тумани Сувюлдуз қишлоғи, Миробод маҳалласида яшовчи Дилбархон момо Отабоева бу йил ўзининг 112 ёшини қарши олмоқда.

Дилбархон момо содда, очиқкўнгил инсон бўлиб, юз-кўзларидан ҳамиша меҳр ёғилиб туради. Чеҳрасидан табассум аримайди.

Ёшлигидан меҳнатда тобланган момо Иккинчи жаҳон уруши даври қийинчиликларини ҳам кўрди. Турмуш ўртоғи Худойберди ота билан олти нафар фарзанд кўришдию, бироқ улардан уч нафарини бевақт ажал хали бола пайтидаёқ бағриларидан олиб кетди.

Уруш ҳамма хонадоннинг тиргакларини ўз домига тортган бир вақтда момо ҳам турмуш ўртоғини фронтга жўнатди. Ўша давр қийинчиликларини сабр ва матонат билан енга олган Дилбархон момо бор аламини меҳнатдан олди. Онахон ўзининг метин иродаси билан яхши кунлар умидида яшади.

Уч ўғлидан 40 нафардан ортиқ набира, 37 нафар чевара, 11 нафар эвара кўрди. Тўнғич ўғли Неъматилло ака 63 ёшида оламдан ўтди. Яна бир ўғли Эргашбой ака эса 51 ёшида ёруғ дунёни тарк этди. Онахоннинг уруш қийинчиликларида дол бўлмаган қадди икки ўғлидан жудо бўлганида эгилди.

- Она учун фарзанд доғидан оғири бўлмас экан, - дейди Дилбархон момо мижжаларидаги ёшни енгининг учи билан артаркан. - Улар бир этак набираларга бобо бўлсалар ҳам мен учун бола эди-да. Турмуш ўртоғим ҳам 80 ёшдан ошганда оламдан ўтди. Борчилик ва йўқчиликка, жудоликларга бирга елка тутдик. Бир-биримизга суяниб, фарзандлар, набиралар роҳатини кўриш насиб қилганда, у киши ҳам мени ташлаб кетди, - дейди онахон.

Онахон бугунги тинч, фаровон ҳаётимизга шукроналар келтиради. Айниқса, уни эъзозлаб кўксига "Шуҳрат" медалини тақиб кетган раҳбарларни, юрт катталарини алқаб, узундан узун дуо қилди. Шукроналик тилидан ҳам, дилидан ҳам тушмайди.

Бугун онахон кенжа ўғли Тожиддин ака ва келини Ўктамхон опа билан, набираси Каримжон, набира келини Барнохонларнинг парвариши, ҳурмат-эътиборида, фарзандлари, набира, чеваралари даврасида кексалик гаштини сурмоқда.

Дилбархон момо хали анча тетик. У ўтган ҳаёт йўлини эслаб, сабр ва ирода билан қийинчиликларни енгиб ўтганини, фақат сабр, ҳалол меҳнат инсонни муродга етказишини фарзанду набираларига бот-бот уқтиради.

Орамизда мана шундай нуроний кексаларимиз бор экан, хонадонларимиз файзлидир. Уларнинг дуолари билан юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон, кунларимизда хотиржамлик бор. Бахтимизга нуронийларимиз ҳамиша омон бўлсин.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди