Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 09.04.2015

Мулоҳаза

ТЎҒРИСЎЗЛИК - ИНСОН ЗИЙНАТИ

Ота-она фарзандининг ҳар томонлама етук бўлиб камол топишини истаса, унинг тарбиясига бепарво бўлмаслиги керак. Таълим-тарбияда тўғрисўзлик муҳим аҳамият касб этади. Бироқ, ҳамма ҳам ҳаётда тўғрисўз бўлиб яшашнинг уддасидан чиқа олмайди. Ушбу хислат соҳиби бўлиш кишидан маънавий етукликни, баркамолликни талаб этади.

Айниқса, фарзанд тарбиясида тўғрисўзликнинг ўрни ниҳоятда каттадир. Шунинг учун ҳам фарзандларимизни болалик пайтлариданоқ тўғрисўз бўлишга ўргатиш, тўғри-сўзлик хислатини уларнинг онгига чуқур сингдириб боришимиз лозим. Бунда ота-она, катталар ўзлари ибрат бўлишлари кераклигини асло унутмаслигимиз керак.

Тўғрисўзлик хусусида қуйидаги ибратли ривоят ёдимга тушди.

Бир овчи кийик овлаб юрса, иттифоқо, бошқа бир одамнинг ёнгинасидан кийик қочиб ўтиб, бутазорга яширинибди. Овчи ўша кишининг олдига бориб, кийикнинг қаерга қочганини сўрабди. Киши ўнғайсизланибди. "Кўрдим" деса, бечора кийик ўлдирилади. "Кўрмадим" деса, ёлғон гапирган бўлади ва гуноҳга ботади. Шунда у одам мулоҳаза қилиб дебди:

- Кўзларим кийикни кўрдилару, аммо гапиролмайдилар. Тилим гапира оладию, бироқ кийикни кўрмади...

Овчи у кишининг фаросатига, тўғрисўзлигига қойил қолиб, кийик овлашдан воз кечиб, ортига қайтибди.

Демак, инсон қийин вазиятда ҳам ёлғон сўзламоқликдан сақланиши лозим. Айрим ҳолларда ёлғон гапиришга тўғри келиб қолганда, сукут сақлаш энг маъқул йўл эканлигини кексаларимиз кўп гапиришади.

Тўғрисўзлик - инсон зийнати экан, демакки, киши ҳаёти давомида ана шу зийнатни, унинг ортидан топган ҳурмат-эътиборини асраши, йўқотмаслиги керак. Ёлғончилик ортидан кўнгилсизликлар ва ўзаро муносабатларда ишончсизлик келиб чиқади. Ишончсизлик эса дилга озор етказади. Ёлғон гапириб, иш битирувчи одамлар бундан вақтинча манфаатдор бўлишлари мумкин, лекин узоққа бормай, кўпчилик олдида мулзам бўлиб қолишлари, ҳурматларини тўкишлари аниқ.

Фарзандларимиз, ёш авлод тарбиясида тўғрисўзликка, ростгўйликка алоҳида эътибор берайлик. Улар келажакда ана шу тўғрисўзликлари, юксак одоб-аҳлоқлари, инсоний фазилатлари билан комил инсон бўлиб вояга етсинлар.

Абдуллажон АЗИЗОВ,

Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди