Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 09.04.2015

Муносабат

ЭРТА НИКОҲ -ТАШВИШ КЕЛТИРАДИ

Маҳалламиздаги бир хонадон келин туширди. Келин кўрдига кирган қўни-қўшни, маҳалла-кўй орасида келинчакнинг ҳали жуда ёш экани, қандай қилиб оилани "эплаб" кетиши ҳақида гап-сўзлар "болалади".

Ўша оила ўтказган данғиллама тўйнинг овозаси етти маҳаллага кетдию, аммо... кўп ўтмай, хали қирқи чиқмаган келинчак кўч-кўрони билан ота уйига қайтди. Шифокорлар, кексаларнинг маслаҳатига қулоқ тутмаган ота-она - қудалар орасидан қора мушук ўтди.

Маҳалла фаоллари бундай ҳолатнинг сабаблари суриштирганларида, қайнона келинчакнинг уй ишларининг уддасидан чиқолмаётганлиги, уқувсизлиги, турмушга тайёр эмаслигини айтиб, дардини дастурхон қилибди. "Ахир келинингизни ёш эканлигини, шундай бўлиши мумкинлигини билар эдингиз, наҳотки, энди ёш оилани бузилиб кетишига йўл қўйсангиз", деган саволлар эса жавобсиз қолди.

Афсуски, бугун бу каби нохуш ҳолатлар оз бўлса-да, ҳаётимизда учраб турибди.. Аслида бу "иллат"нинг бош айбдорлари хою ҳавасга ўч, калта ўйлайдиган ота-оналар. Улар фарзандларининг келажагини ўйламай, эрта турмушга бераётганлари ёки эрта уйлаётганлари оқибатида юқоридаги сингари ёш оилалар барбод бўлмоқда. Қолаверса, эрта никоҳ туфайли ногирон болалар туғилиши, ёш оналарнинг турли хасталикларга дучор бўлиб қолаётгани кузатилмоқда. Бу муаммо ҳар бир кишини ташвишга солиши керак. Чунки оила масаласи, жамиятимиз, миллатимиз тақдири билан чамбарчас боғлиқдир.

Ёшлар ҳам жисмонан, ҳам маънан оилавий ҳаётга тайёр бўлганларидагина уларнинг ота-оналари тўй ҳақида ўйласалар, мақсадга мувофиқ бўларди. Шундагина оила деб аталмиш муқаддас қўрғон пойдевори мустаҳкам бўлади.

Хуршида РЕЖАББОЕВА, ўқитувчи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди