Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 09.04.2015

Сабоқ

БОЛАЛАР ҲАМ ФИКРЛАЙДИ

Аям уйдан кетиб қолди. Дадам иккиси бироз айтишишди. Аям остонада дадамга қараб: "Менга жавоб беринг" деди. Дадам "Йўқ" деди. Мактабда ўқитувчимиз жавоб бермаса, уйга кетмас эдик. Лекин аям кетиб қолди.

Мени ҳам ўзи билан бирга олиб кетмоқчи эди, кўнмадим. Дадам менга "Мансурбек, ўзинг биласан, ўғлим" деди. Аямни яхши кўраман. Менга жуда меҳрибон. Барча аялардан чиройли. Мени мактабга анча жойгача кузатиб келади. Кичкиналигимда синфгача кирар эди. Ҳозир катта бўлиб қолдим - тўртинчида ўқийман. Ўқишдан келишимга ширин-ширин овқатлар пишириб қўяди. Мазза қилиб еб, кейин ўйнагани кўчага чиқаман. Кечқурун дарсимни тайёрлашга кўмаклашади. Шундай бўлсаям, дадам билан қолдим. Дадамни ҳам яхши кўраман-да. "Сен катта бўлсанг, зўр одам бўласан", дейди. Уйда Аям йўқлигида овқат пиширмайди. Кафе ва ошхоналардан олиб келади. Колбасалар, пишириқлар, ширинликлар... мазза.

Дадам шифокор. Беморларни даволайди. Гавдаси ҳам катта. Сочини доим орқага тарайди. Галустик тақишни билади. Кўчада қўл ушлашиб кетаётганимизда кўпчилик салом беришади. Болалар ҳам қараб -қараб қўйишади. Шунда мен хурсанд бўлиб кетаман.

Аяни ёмон демайман-у, баъзи ишидан дадам аччиқланиши ўринли. Кўп ҳолларда дадам гўшт олиб келганда, аямнинг бепарволиги туфайли гўштни мушук олиб қочади. Овқатдан соч чиқиб қолганда, дадам "Овқат нега ширин бўлибди, десам соч солган экансиз - да", дейди кулиб. Аям қовоқ уяди.

Бирга ўқийдиган Жаҳонгир деган ўртоғим бор. Баъзан уларникига бораман. Жаҳонгирнинг дадаси бундай пайтда товоқни овқати билан улоқтириб юборади. Аяси кўзига ёш олади. Жаҳонгирнинг ойиси Мунира ая жуда яхши, меҳрибон. Тинмайди. Қачон борсам, нимадир иш билан банд. Мол-қўйлари бор. Бизга яхши гапиради. Сут пишириб беради. Даладан ўт ташийди. Томорқасига қарайди. Бодринглари кўп. Мунира ая ювган кирлари қуригач, сўрида ўтириб, бирма-бир кўрикдан ўтказади. Йиртиқ жойларини тикади. Менинг дадам бўлса, пайпоғидаги тешикчадан бармоғини чиқариб, "Дарча очилиб қолибди-ку", дейди. Бир - икки кун ўтгач, ўзи тикаётганини кўраман. Дадамнинг нолишича, кийимларни тикиш керак бўлса ёки тугма қадашга аям мос ип қидириб ўтирмас экан.. Дуч келгани билан тикиб қўя қолар экан.

Кеча мактабдан келганимда дадам "Аянгни соғингдингми?" деб қолди. Мен индамадим. "Дам олиш куни олиб келамиз" деди. Яйраб кетдим. Бугун мактабга борсам, аям турибди. Дадамнинг гапини айтдим. Аям бўлса "Ўҳ-ҳў, эртароқ борса бўлмас эканми?" деди. Мен бир ўғилман. Дадам "Сенга ука олиб келамиз", деганига анча бўлди. Мен ҳам укамни ўйнатиб юргим келади. Уларнинг эсларидан чиқиб қолди, шекилли.

Саҳарлаб кимдир сочимни силаяпти. Аямнинг қўлларини дарҳол сездим. Мен туш дебман. Ўнгим экан. Аям қайтиб келибди. Ҳурсанд бўлиб кетдим. Якшанбагача анча бор эди. Яхши бўлибди. Аяжоним менинг!

Болакайнинг сўзларини оққа кўчирувчи

Ғуломжон ВОСИЛОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди