Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 16.04.2015

Бошлангич хотин-қизлар ташкилотлари фаолиятидан

АЁЛ - ОИЛА ВА ЖАМИЯТ СУЯНЧИ

Юртбошимиз "Худонинг марҳамати билан оилани оила қиладиган зот - Аёлдир", деган ибратли сўзларни бежиз келтирмаган. Чунки, оиланинг тинч-тотувлиги, оиладаги маънавий муҳитнинг соғлом ва барқарор бўлиши кўп жиҳатдан аёлга боғлиқдир.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда ҳам оилада, ҳам жамиятда аёлнинг ўрни ва нуфузини, фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда бошланғич хотин-қизлар ташкилотининг роли муҳим аҳамият касб этмоқда.

Президентимизнинг 2005 йил 25 майдаги "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги" фармони хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари фаолиятида муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур ҳужжат, қолаверса, юртимизда хотин-қизларга яратилган кенг имкониятлардан самарали фойдаланаётган юртимиз аёллари, нафақат, оилада, балки, жамиятда ҳам ўз ўрнини топиб, Ватан равнақи ва истиқболи учун турли соҳаларда ташаббускорлик кўрсатиб меҳнат қилаётганликлари ҳеч кимга сир эмас.

Булоқбоши туманидаги Шоҳгузар маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги хотин-қизлар бошланғич ташкилоти томонидан ҳам айни кунда маҳаллада истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, опа-сингилларимизнинг ҳуқуқий, тиббий билимларини юксалтириш, кекса онахонлар эъзозлаш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳалламиздаги 2518 нафар аҳолининг 1235 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. "Кексаларни эъзозлаш йили" муносабати билан маҳалла фаоллари, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қатор тадбирлар ўтказилмоқда, кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатилмоқда. Айниқса, иккинчи жаҳон уруши даврида фронт ортида меҳнат қилган Ойтожихон ая Холмирзаева, Нозлихон ая Ҳожиева, Хадичахон ая Мамажоноваларнинг ибратли ҳаёт йўллари, иккинчи жаҳон уруши даврининг қийинчилик ва машаққатлари ҳақидаги хотиралари, панд-насиҳатлари ёшларимиз учун ибрат мактаби вазифасини ўтамоқда.

Шунингдек, маҳалламизда фаолият юритаётган Мухлисхон Оталиқова, Муборакхон Тошкенбоева, Соттихон Ҳожиматова сингари тадбиркор аёлларимиз аҳоли бандлигини таъминлашга яқиндан ёрдам бермоқда. Кўплаб қиз-аёллар улардан тикувчилик сир-асрорларини ўрганиб, аёллар учун сифатли ва бежирим либослар тайёрламоқдалар.

Бундан ташқари, бошланғич ташкилотимиз аъзолари ҳар бир аёл қалбига йўл топиш, юзага келган муаммоларни ҳал қилиш, опа-сингилларимизнинг турмуш шароитларни яхшилаш борасида ҳам муайян ишларни олиб бормоқда. Қўмита аъзоларидан Дилфузахон Мадраҳимова, Мамлакатхон Сатимова, Гулнорахон Қодирова, Гулчеҳрахон Асрановалар томонидан ҳудуддаги 2-умумтаълим мактаби, Булоқбоши педагогика ижтимоий иқтисодиёт коллежи маъмурияти билан ҳамкорликда "Кексалар - фахримиз", "Аёлнинг жамиятдаги ўрни", "Аёл қадр-қиммати", "Қиз бола ҳаёси билан гўзал", "Огоҳлик - давр талаби" мавзуларида турли анжуманлар ҳамда давра суҳбатлари олиб борилмоқда. Қўмитамиз қошидаги "Ораста қизлар" тўгараги машғулотларида ҳам "Одоб-аҳлоқ", "Кийиниш маданияти", "Қизлар маънавияти" мавзуларида суҳбатлар ўтказилаётганлиги қизлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, бошланғич ташкилотимиз томонидан олиб борилаётган юқоридаги каби хайрли ишлар бундан буён ҳам изчил давом эттирилади.

Раънохон ЖУМАНИЁЗОВА,

Булоқбоши туманидаги Шоҳгузар МФЙ қошидаги бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди