Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 16.04.2015

Тадбир

АНДИЖОНДА САЛОМАТЛИК ҲАФТАЛИГИ

Андижонда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан Бутунжаҳон саломатлик кунига бағишланиб, "Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги. Соғлом овқатланиш" шиори остида саломатлик ҳафталиги бўлиб ўтди.

Саломатлик ҳафталиги доирасида вилоятдаги мурувват, меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатларда, шунингдек, вилоятда истиқомат қилаётган 90 ёшдан ошган нуронийлар, иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари хонадонларида тиббий кўриклар ташкил этилди. Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежларида соғлом турмуш тарзини тар-ғиб этишга қаратилган тадбирлар, шунингдек, ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва кексаларни эъзозлашга бағишланиб, "Уйимизнинг кўрк ва файзи" мавзусида диктант ва иншолар танлови ўтказилди.

Саломатлик ҳафталигининг асосий тадбири Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди. Унда вилоят тиббиёт тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасалари, Андижон давлат тиббиёт институти, институт клиникаси мутахассислари, хусусий тиббий муассасалар вакиллари иштирок этиб, аҳолининг саломатлигини кўрикдан ўтказдилар, тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Тадбир доирасида ёш спортчиларнинг, болалар бадиий жамоаларининг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди. Тиббиёт муассасалари томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, фармацевтик компанияларнинг "Дори-дармон ҳафталиги", "Кексаларда дори воситаларини қўллаш" мавзусидаги повильонлари, шунингдек, "Парҳез таомлар" танлови, умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежлар ўқувчилари томонидан "Кексалар болалар нигоҳида" ҳамда соғлом турмуш тарзини акс эттирувчи расмлар кўргазмалари ташкил этилди.

- Саломатлик ҳафталиги доирасидаги тиббий кўрикларга вилоятдаги тиббий муассасаларнинг тажрибали шифокорлари, профессорлар жалб этилди, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Валихон Ҳакимов. - Шифокорларимиз ўз мутахассисликлари бўйича тадбирга ташриф буюрган аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, зарур тавсия ва маслаҳатлар бердилар.

Дарҳақиқат, бўлиб ўтган тадбирда 600 нафардан зиёд врачлар, 1,5 минг нафарга яқин ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Саломатлик байрами доирасида "Ҳамшира-2015" кўрик-танлови вилоят босқичи ҳамда ўтказилган турли кўрик-танловлар ғолибларини тақдирлаш маросимлари ҳам бўлиб ўтди. Тадбир сўнггида истироҳат боғи амфитеатрида санъат усталарининг катта концерт дастури намойиш этилди.

Юксак савияда ташкил этилган "Саломатлик ҳафталиги" тадбирларида вилоят бўйича 35 минг нафарга яқин фуқаро иштирок этди, уларнинг аксарияти тиббий текширувлардан ўтказилди, ихтисосликлар бўйича маслаҳатлар берилди. Тиббий кўрик натижасида турли касалликлар борлиги аниқланган фуқарога амбулатория-поликлиника шароитида даволаниш тавсия этилди, шунингдек, 900 нафардан зиёд кишига шифохоналарга йўлланма берилди.

Саломатлик ҳафталиги аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишга, тиббий маданиятини юксалтиришга, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди