Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 16.04.2015

Тадбир

МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАР ВА ЁШЛАР ТАРБИЯСИ

Андижон шаҳридаги Болалар шаҳарчасида "Ёшларни тарбиялашда миллий халқ ўйинлари - жисмоний ва ақлий камолот манбаи" мавзусида фестиваль бўлиб ўтди.

Мустақиллик йилларида юртимизда халқимизнинг қадимий урф-одат ва анъаналарини, миллий қадриятларини улуғлаш, асраб-авайлаш, мазмунан янада бойитиш ҳамда келажак авлодга етказиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят ва шаҳар кенгашлари, партиянинг "Ёшлар қаноти" ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган мазкур фестиваль ҳам ана шу йўналишдаги ишларга ёрқин бир мисолдир.

Тадбирда иштирок этган ёшлар арқон тортиш, варрак учириш, қувлашмачоқ, "оқ теракми, кўк терак", "қириқ тош", "от ўйин", "дурра", "қўриқчи" сингари қатор миллий ўйинларимиз бўйича ўзларининг қанчалик чаққон, моҳир ва истеъдодли эканликликларини намойиш этдилар.

Фестивалда ижодкор ёшлар томонидан ижро этилган ёшлик, баҳор, она Ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар барчага хушнудлик улашди.

Мазкур фестиваль халқимизнинг миллий ўйинлари нақадар жозибали эканлигини ва унда иштирок этган ёшларимиз қалбида миллий халқ ўйинларига бўлган ҳурматни, она Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Шу билан бирга, қадим миллий ўйинларимиз ҳамиша боқий ва гўзал эканлигини яна бир бор кўрсатди.

Якунда фестиваль доирасидаги беллашувлар ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Гулжаҳон САЛИБОЕВА,

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши матбуот котиб.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди