Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 16.04.2015

Муносабат

ЧЕКИШ УМР - ЗАВОЛИ

Тамакининг зарари чекувчининг ўзигагина зарар қилмай, унинг ён-атрофидагилар, айниқса, ёш болаларга кўп зарар етказади. Никотин фақат бронх-ўпкагина зарарлаб қолмай, балки органзимдаги қатор аъзо ва тўқимага ҳам салбий таъсир ўтказади.

Чекиш нафақат соғлиққа зарар келтиради, балки кишининг иш унумдорлигига ҳам путур етказади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, чекувчи ҳар куни 1-2 соатни ана шу машғулот учун сарфлар экан. Бундан ташқари, табиат ва атроф-муҳитга ҳам зарар етказади. Статистик маълумотларга кўра, дунёда содир бўлаётган ёнғинларнинг 40 фоизидан кўпи кашандаларнинг эътиборсизлиги туфайли келиб чиқади.

Билиб қўйинг: 25 дона тамакининг тутуни таркибида 125 миллиграмм никотин, 0,8-1 грамм цианд кислота, 0,5 грамм ис гази ва бошқа кўплаб заҳарли моддалар мавжуд. Улар ичида энг хавфлиси никотин бўлиб, сигаретанинг чекилаётган пайтдаги охирги учдан бир қисми организмда хавфли ўсмалар пайдо қилишга олиб келади. Чунки сигарета охиригача чекилганда, нафас йўлларига тамакининг ёниш маҳсулоти жуда кўп тушиши кузатилган. Бу ҳолда ўпка раки билан оғриш хавфи юзага келади. Тананинг барча аъзолари ва асаб тизими тамаки таъсирига жуда сезгир бўлиб бунда бош айланади, мия томир атеросклерози пайдо бўлиши ўн баробарга ортади

Ачинарлиси шуки, чекадиган одамлар чекмайдиган одамларга қараганда стенокардия (кўкрак қисм) ва миокард инфаркти билан ўн икки-ўн уч марта ортиқ касалланадилар. Тамаки тутуни оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардасига таъсир этиши натижасида зўр бериб сўлак ажралади. Бунинг таъсиридан шиллиқ парда салга шикастланадиган ва тез яллиғланадиган, оғиздан бадбўй ҳид келадиган бўлиб қолади. Шунингдек, чекадиган одам овқат таъмини яхши билмайди, ҳатто бутунлай сезмайдиган ҳолатга тушиб қолиши мумкин.

Чекиш, кашандалликка қарши курашнинг асосий омили одамнинг ўзига бўлган ишончини оширишдан иборатдир. Агар чекувчи "чекишни ташлайман" деб қатъий ишонч билан ҳаракат қилса, албатта, мақсадига етишади.

Азиз тенгдош! Чекишни тўхтатинг, акс ҳолда у умрингизга завол бўлади.

Тайёрловчи: Тоҳиржон ҚЎЗИЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди