Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 30.04.2015

Муносабат

"ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ"

ТАРИХИМИЗНИ, ЎЗЛИГИМИЗНИ АНГЛАШГА ЁРДАМ БЕРАДИ

Тарихда юртимизда яшаб ўтган улуғ аллома ва мутафаккирларнинг илмий мероси, уларнинг жаҳон илм-фани ривожи ҳамда инсоният цивилизациясига қўшган ҳиссаси беқиёсдир.

Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Ал-Фаробий, Ал-Хоразмий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари буюк сиймолар томонидан яратилган асарлар ўзининг илмий-бадиий аҳамияти билан жаҳон миқёсида шуҳрат қозонган. Айниқса, йирик давлат арбоби, ҳарбий саркарда, қомусий олим Заҳриддин Муҳаммад Бобур сиймоси, унинг илмий-ижодий мероси ҳақида ҳар қанча гапириш мумкин.

З. М. Бобур қисқа, аммо сермазмун, мураккаб ва машаққатли ҳаёт йўлини босиб ўтди. У ўзининг бетакрор ижоди, яъни адабиёт, тарих, тилшунослик, мусиқа, этнография, географияга оид асарлари, давлат арбоби сифатида эса халқ ҳаётини яхшилаш борасида амалга оширган кўплаб ибратли ишлар, қолаверса, иймон-эътиқоди бутун, адолатпарвар, гўзал ахлоқли ва юксак маданиятли шахс сифатида ўз номини тарих зарварақларига ёзиб қолдирди.

Маълумки, Бобур шахси ҳақида жуда кўп китоблар ёзилган. Агар Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар" асарини ўқисангиз, Мирзо Бобур сиймоси ва бебаҳо ижодий мероси, ҳаёт ва ижод йўли, ана шу йўлда чеккан дарду ҳасрати, жабру жафосини юракдан хис қиласиз. Шахсан мен ана шу китобни мутолаа қилиб, Бобурнинг маънавий-руҳий олами ҳамда ҳаёти ҳақида кенг маълумотлар билан танишдим.

Бобур нафақат, ўзбек адабиёти, илм-фани, балки миллий давлатчилигимиз тараққиётига ҳам улкан ҳисса қўшган давлат арбобидир. У Ҳиндистонда уч асрдан кўпроқ вақт мобайнида ҳукмронлик қилган Бобурийлар сулоласига асос солган. Сулола уч юз йил давомида Ғарбий Осиёда илм-фан, маданият ва санъат ривожига ҳомийлик қилган.

Ўзбекистон истиқлолга эришгач, халқимизнинг унутилиб бораётган қадим анъаналари, тарихимиздаги буюк сиймолар яна халқимизга қайтди. Жумладан, мустақилликдан кейин биринчи маротаба якка шахс ҳақида қомус яратилди. Бу - "Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси"дир. "Бобур" халқаро жамоат фонди ташаббуси ва ҳомийлигида чоп этилган ушбу энциклопедия Бобур номини абадийлаштириш билан бирга, ёш тадқиқотчилар учун муҳим илмий манбаа бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Энциклопедиянинг илк саҳифасида Юртбошимизнинг "Бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Ўзбек халқининг довруғини дунёга таратган буюк аждодларимиздан бири ўлароқ, ул зот бизни ўтмиш тарихимизни қадрлашга, келажакка ишонч билан қарашга ўргатади..." деган сўзлари келтирилган.

Олтмиш тўрт босма табоқли ушбу энциклопедияни яратишда нафақат, юртимиз, балки Япония, Ҳиндистон, Туркия, Афғонистон, АҚШ ва Европа давлатларида фаолият кўрсатаётган бобуршунос олимлари ҳам фаол иштирок этди.

Дарҳақиқат, "Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси"да жуда кўп илмий муаммолар ўз ечимини топган ёки уларга зарур илмий тавсифлар берилган. Хусусан, темурийлар, бобурийлар, шайбонийлар, чингизийлар шажаралари, аруз илмининг муаммолари, шеър санъатлари тавсифи, Навоий ва Бобур муносабатлари, ўзбек тили ва миллатимизнинг келиб чиқиши, тадрижий тараққиёти, ана шу жараёнда Амур Темур ва темурийларнинг ўрни ва роли батафсил ёритилган.

Мухтасар айтганда, мазкур энциклопедия халқимизнинг, айниқса, биз ёшларнинг Бобур ҳаёти ва ижоди, шу билан бирга, тарихимиз ҳақидаги билимларимизни кенгайтиришга, шу орқали тарихимиз, миллий қадриятларимиз, улуғ сиймоларимизга бўлган ҳурмат-эҳтиромни янада оширишга, ўзлигимизни англашга хизмат қиладиган муҳим илмий манбаа бўлиб қолади.

Зулхумор ЖЎРАЕВА,Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марҳамат туман Кенгаши етакчи мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди