Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№19 дан: 07.05.2015

ЎҚУВЧИ ЁШЛАР БЕЛЛАШДИЛАР

Маълумки, апрель ойида вилоятимиз умумтаълим мактабларида меҳнат фани ойлиги бўлиб ўтди. Ойлик доирасида қатор тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, Андижон шаҳридаги 15-умумтаълим мактабида меҳнат фани ўқитувчиси Марғубахон Қодирова ташаббуси билан 9-синф ўқувчи йигитлари ўртасида "Ош сайли" тадбири ўтказилди. Миллий таомимиз бўлмиш палов тайёрлаш бўйича беллашган йигитлар орасида 9-"а" синф ўқувчиси А. Тўхтасинов, 9-"Б" синф ўқувчиси Ҳ. Маъмуров, 9-"Д" синф ўқувчиси И. Нўъмонов тайёрлаган ошлар ҳакамлар ҳайъати ва меҳмон-лар томонидан юқори баҳоланди.

Шу куни қизлар ўртасида "Сочи узун санамлар" кўрик-танлови ҳам бўлиб ўтди. Сочларини майда ўриб, дўппи кийган мактабнинг ўқувчи қизлари халқ оғзаки ижоди намуналаридан лапарлар куйладилар, рақслар ижро этишиб, тадбирга ўзгача руҳ бағишладилар.

Ёш авлодга таълим-тарбия бериш билан бирга, уларни юксак маънавиятли, она-Ватанга муҳаббат, миллий урф-одат, қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашда бу каби тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. Зеро, билимли, юксак интеллектуал салоҳиятга эга ва маънавиятли ёшлари бўлган мамлакатнинг эртаси ёруғ, келажаги қудратли бўлади.

Ф. ТИЛЛАБОЕВА,

Андижон шаҳридаги

15-умумтаълим мактабининг

она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди