Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№19 дан: 07.05.2015

ЭЪЗОЗЛАРГА МУНОСИБ МОМО

Бугунги фаровон кунларга етишишимизда табаррук отахон ва онахонларимизнинг ҳиссалари катта. Айниқса, Иккинчи жаҳон уруш заҳматларини фронт ортида туриб ҳис қилган, ёруғ кунлар умиди билан яшаб, барча қийинчиликларга елка тутган онахонлар жасоратини ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди.

Бугун Яратгандан юртимиз тинчлиги, ободлигини сўраб, қўллари дуодан тушмаётган онахонларимиз ҳаётимиз кўрки, файзидир. Ана шундай табаррук момоларимиздан бири Қорасув шаҳар, Учтегирмон маҳалласи, Истиқлол кўчасида истиқомат қилаётган Халчахон момо Мамажоновадир.

Ўзининг юз ёшини қарши олган момо бугун ўн нафар фарзанди, 36 набира, 81 нафар чевара, 13 нафар эваранинг бағрида, эл-юрт ардоғида кексалик гаштини сурмоқда. Онахон билан суҳбатлашарканмиз, у улуғ ёшда бўлишига қарамай, хотирасининг тиниқлигига ҳавасимиз келди. Момонинг, ҳатто урушдан аввалги йилларни эслаши, ўша даврлардаги оғир кечган ҳаётини ҳам қийналмай гапиргани, очиғи, бизни ҳайрон қолдирди.

Халчахон момо турмуш ўртоғи Сулаймон ота Шералиев билан узоқ йиллар бирга яшадилар. Ҳаётнинг турфа синовларини биргаликда енгдилар. Олов жанггоҳларда бир неча бор яраланиб, ногирон ҳолатда урушдан қайтган Сулаймон отани Халчахон момо ўзи парвариш қилди, меҳрини аямади. Улар тақдирдан сира нолимадилар, дардга ҳам, ташвишга ҳам шукур қилдилар. Бироқ отанинг вафотидан сўнг момо қалбан ёлғизланиб қолганини ҳис этди.

Сулаймон ота билан Халчахон момо ибратли ҳаёт кечирдилар. Ҳалол меҳнат ортидан фарзандларини эл-юртга қўшдилар, уйли-жойли қилдилар. Оғир меҳнат ва қийинчиликларни бошидан ўтказган момо фарзандларига, бугунгидай тинч ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиб яшаш кераклигини кўп уқтиради.

- Бувижонимиз нафақат, хонадонимиз, балки маҳалламиз кўрки, - дейди кенжа келини Юлдузхон Шералиева. - Қўни-қўшнилар, маҳалламиздаги катта-кичик бувижоним билан суҳбатлашиш, уларнинг дуоларини олишга интилади.

Ҳа, Халча момодай табаррук момоларимиз дуолари билан хонадонларимизда файз, қут-барака бор, дастурхонларимиз тўкин. Момо билан суҳбатлашарканмиз, чиндан ҳам унинг пурмаъно сўзларидан кўнглимизга илиқлик инди.

- Биз кексаларга катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатаётган давлатимизга, раҳбарларимизга минг раҳмат. Айниқса, вилоятимиз ҳокими уйимга келиб, мендан хол-аҳвол сўраб, совға-саломлар берганидан бошим кўкка етди. Кексаларга эъзоз ва қадр кўрсатганларни Аллоҳ ҳамиша қўлласин.

Халча момодай табаррук оналаримизнинг борлиги - бахтимиз. Улар ҳар қанча ҳурмат-эҳтиромга лойиқдир.

Сирожиддин ҲАСАНОВ.

"Қорасув тонгги" газетаси муҳаррири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди