Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№19 дан: 07.05.2015

"ТИНЧЛИК - БУЮК НЕЪМАТ"

Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида меҳнат қилган, эр-йигитларнинг ғалаба билан қайтишлари учун жасорат, фидойилик намуналарини кўрсатган табаррук онахонларимиз ҳамиша эл ардоғидадир.

Жалақудуқ тумани, Ойим шаҳарчаси Ўзбекистон маҳалласида истиқомат қилаётган Асалхон момо Алдашева ҳам Иккинчи жаҳон урушида фронт ортида меҳнат қилган инсонлардан биридир. Унинг болалик чоғи айнан ана шу оловли уруш йилларига тўғри келган. Ўша даврда деҳқончилик, чорвачилик, қўйингки, барча қийин ишларни бажаришда асосий оғирлик қиз ва аёллар зиммасига тушар эди.

Асалхон момо эндигина мактабни битирган йили Парпивой Аҳмедов билан турмуш қуради. Тўйлари ҳам урушдан кейинги оғир кунларга тўғри келди. Парпивой ота оловли жанггоҳлардан ўнг қўли яраланиб қайтади. Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати учун ғалабадан сўнг "Жасорат" медали билан тақдирланди. Парпивой ота ҳамда Асалхон момолар ғалабага меҳнатлари билан ҳисса қўшдилар, урушдан кейинги тикланиш йиллари машаққатларини ҳам сабр-тоқат билан енгиб ўтдилар.

Урушдан кейинги йилларда Асалхон момо сиртдан олийгоҳда ўқиб, ўқитувчилик касбини эгаллади. У 1959 йили Андижон педагогика институти бошланғич таълим бўлимини битириб, 40 йилга яқин тумандаги 30-умумтаълим мактабида ёш авлодга таълим-тарбия берди. Бугун кўкси орден ва медаллар билан безалган Парпивой ота ҳамда фахрий педагог Асалхон момони маҳалла аҳли, шогирдлари тез-тез йўқлаб келишади.

Парпивой ота ва Асалхон момо 5 ўғил, 1 нафар қизни тарбиялаб, вояга етказишди, уларни ўқитиб, уйли-жойли қилишди, эл қаторига қўшишди. Ҳозирда момо билан отахон 40 дан зиёд набира ва чеваралари, маҳалла-кўй ардоғида кексалик гаштини сурмоқдалар.

- Бугунги ёшларга қараб, ҳавасим келади, - дейди онахон кўзлари қувончга тўлиб. - Улар учун яратилган имкониятларни айтиб адо қилиб бўлмайди. Бизлар ёшлик чоғимизда фақат меҳнат қилардик. Уруш давридаги хотираларимни невара-чевараларимга сўзлаб бераман. Ўшандай қийин кунлар ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Тинчлик - буюк неъмат. Буни асло унутмайлик, ҳамиша унинг қадрига етайлик.

Дарҳақиқат, тинчликнинг қадрига етиш, Ватанни эъзозлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз. Тинчлик ва озодлик йўлида курашган, жасорат кўрсатган инсонлар доимо қадр-қиммат ва ҳурматга лойиқдир. Уларнинг жасорати олдида бизлар ҳамиша бош эгамиз.

Хамрохон

МАМАТҚУЛОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди