Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№19 дан: 07.05.2015

МАТОНАТЛИ МАЙРАМХОН МОМО

Бугун орамизда Иккинчи жаҳон уруши даврида фронт ортида матонат билан меҳнат қилиб, ғалабага ҳисса қўшган минглаб онахон ва отахонлар эл-юрт ардоғида умргузаронлик қилмоқдалар.

Мазмунли умри, ҳаёт йўли билан ёш авлодга ибрат бўлган ана шундай табаррук момоларимиздан бири Бўз тумани, Холдевонбек қишлоғи Дўрмонча маҳалласида истиқомат қилаётган меҳнат фахрийси, "Жасорат" медали соҳибаси Майрамхон момо Раззиқовадир.

Майрамхон момонинг ўсмирлик даври айнан Иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келган. Ўша даврда халқимиз ниҳоятда қийин ва оғир кунларни бошидан кечирган. Айниқса, опа-сингилларимиз зиммасига тушган оғир меҳнат, йўқчиликка чидаш осон кечмаган. Машъум уруш йилларида муштипар аёлларимиз не-не машаққатларни сабр-матонат билан енгиб ўтганлари ҳақида ҳар қанча гапирсак камлик қилади. Майрамхон момо ҳам уруш йиллари барча қатори эртаю кеч меҳнат қилди. Ғўза чопди, пахта терди, қандай юмуш бўлса четда турмай сидқидилдан меҳнат қилди.

- Ўша кезлари барча қиз-аёллар далага чиқардик, - дейди Майрамхон момо. Тонг отгандан то кун ботгунча тинимсиз меҳнат қилдик. Ҳатто, совуқ кунлари, ёмғир ёғса ҳам, ариқ ковлаганмиз, чигит экканмиз. Ҳеч ким ишдан қочмасди, барча тезроқ уруш тугаса, урушга кетган оталаримиз, акаларимиз оиламиз бағрига қайтса, деган ният билан яшарди.

- Энди бу қийинчиликлар бари тушга ўхшайди. Аллоҳга шукурки, бугун тинч, фаровон ҳаёт кечиряпмиз. Ҳаётимиз тўкин, ҳамма нарса муҳайё. Айниқса, Юртбошимиз, ҳукуматимиз томонидан биз кексаларга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиромдан беҳад мамнунмиз. Ота-боболаримиз орзу қилиб етолмаган мана шундай фаровон ҳаётга шукур келтирмаслик гуноҳ.

Майрамхон момонинг дилию тилидан шукроналик тушмайди. Эрта кеч қўли дуода, фарзандлари, набираларига, ёшларга эзгу ният била ҳалол меҳнат қилишни, яхши кунлар, тинчлик-хотиржамлик, бисёр неъматлар учун шукур қилиб яшаш кераклигини кўп таъкидлайди.

Онахон раҳматли турмуш ўртоғи Маматҳалил Раззиқов билан тинч-осуда ҳаёт кечирди, 10 нафар фарзандли бўлдилар. Афсуски, фарзандларининг кўпи касаллик туфайли ёш пайтларидаёқ вафот этдилар. Бу орада турмуш ўртоғи ҳам оламдан ўтди. Момо қолган 3 нафар фарзандини ўзи камолга етказди. Ахир турмуш ўртоғидан, 7 нафар зурриёдидан айрилиш, ҳаёт қийинчиликларига чидаш бу айтишга осон холос. Аслида бу кўргуликларни кўтариш учун аёлда тоғдай бардош, улкан матонат бўлиши даркор.

Ҳар қандай қийинчиликларни сабр-тоқат, меҳнат ва шукроналик билан енгиб ўтган онахон бугун уч нафар фарзанди, 40 нафар невара, 15 та чевара ва 1 нафар эвараси ардоғида ҳаёт кечирмоқда.

Юз-кўзларидан нур ёғилиб турадиган, кутлуғ ёшли Майрамхон момо билан суҳбатлашиш, табаррук онахонни зиёрат қилиш ва дуоларини олиш мақсадида маҳалладошлари, айниқса, ёшлар унинг хонадонига тез-тез келиб туришади. Бундан онахоннинг кўнгли тоғдай кўтарилади.

Бугунги осуда ва фаровон кунларимиз учун курашган уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган Майрамхон момо сингари инсонларнинг матонати ва жасорати ҳар қанча таҳсинга лойиқдир. Уларни ҳар қанча эъзозласак, ҳар қанча ҳурмат қилсак камлик қилади. Зотан, ана шу табаррук кексаларимизнинг ўз давридаги фидоий меҳнатлари, жасоратлари туфайли бугун ҳаётимиз тинч, тўкин ва фаровондир.

Хосият СИДДИҚОВА,

Миролим ИСАЖОНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди