Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№19 дан: 07.05.2015

Дил туfёни

ОНАЖОН

Меҳри дарё бағри кенг, қалби уммон, онажон,

Ҳам сахий, очиқ кўнгил, феъли осмон, онажон.

Сиз бешик тебратдингиз, у бешик дунё экан,

Бу жаҳон ичра бир нур - илоҳий жон - онажон.

Онажоним, доимо сиз билан хаёлан суҳбатлашаман.

Хотирангизни қалбимда ҳамиша пок сақлашга интилиб яшайман. Бу кун Сиз шууримда умрбод муҳрланиб қолган қиёфангизни таърифлашга жазм айлаб, руҳингиз олдида таъзим қиламан. Ўйлай-ўйлай ўзимга савол бераман: сизни таърифлашга муносиб сўзлар топа олармикинман? Боиси Сизнинг инсоний фазилатларингиз шу қадар кўпки, уларни санаб адоғига ета олмайман.

Инсон учун ҳаёт деб аталмиш неъмат фақат бир мартагина инъом этилади. Аллоҳ таоло ана шу ҳаёт давомида Сизга неки насиб этган бўлса, барча-барчасига сабот ва матонат билан пешвоз чиқдингиз, шукроналикни дилдан қўймадингиз. Бахту қувончлардан бошингиз кўкка етди, йўқчилигу қийинчиликларга сабр-қаноат қилдингиз. Камтар ҳаёт кечирсангизда, , фарзандларингиз камоли йўлида фидойи бўлдингиз. Очиғи, ана шу фидойилигингизни сўз билан таърифлай олмайман. Сизга фақат таъзим қиламан.

...Онажон! Сизнинг қуёш нуридек иссиқ меҳрингизни, оғушингизда бўлишдек оромбахш лаззатни топа олмаяпман бу дунёдан.

Қалб меҳрингиз ила кўзларимга боққан дамларингизни ҳеч қачон унутолмайман. Бешигимни қучоқлаб айтган қалбга ором бергувчи аллаларингиз, хаста бўлган пайтларимда жону жаҳонингизни бермоқликка тайёрлигингиз, еру кўкка ишонмай ўстирганлигингиз туфайли ҳам ҳаётда ўз ўрнимни топа олдим. Назаримда ана шу меҳрингиз, эътиборингиз мени камолот сари етаклагандай. Гарчанд бу кун ёшим бир қадар улғайган бўлса-да, ҳамон дилга оромбахш этгувчи оғушингиз, мулойим сўзларингизни эслаб, мўъмина чеҳрангизни кўз олдимда намоён этувчи суратингизга боқиб ўзимни руҳан тетик ҳис этаман.

Ҳозир ёнимда бўлмасангиз-да, гўё сизнинг руҳингиздан куч-қувват оламан. Биламан, менинг бахтиёрлигим, шодлигим, севиб, ардоқлаган касбим, ютуқларим, одамлар орасида топган ҳурмат-эътиборимнинг ҳаммаси сизникидир, онажон! Чунки менинг жисмимдаги жамийки фазилатлар Сиз туфайли, Сизнинг меҳрингиз, ардоғингиз туфайли шаклланган.

Онажоним, онаизорим, менга ҳамиша умр ва бахтимни сўраб қилган дуоларингиз билан ҳаётим мазмунлидир. Назаримда, оламнинг жамики қувончлари жамланганда ҳам ҳаёт сизсиз мазмунсиздай туюлаверади.

Эҳ, мўътабарим, муштипарим, парвонам онам... Дарвоқе, юзларингизга тортилган ҳар бир чизиқ, қўлларингиз қафтидаги қадоқлар, қоп-қора сочларингизни ҳаёт оқ рангга бўяганлиги биз - фарзандарингизнинг билиб-билмай қилган шўхликлари, ҳаётдаги оғир вазиятлар қолдирган излар эканлигини кеч англадик.

Онажон, олижаноблигингиз осмонча бўлса, меҳмондўстлигингиз ундан-да баланд эди. Барчага сахий ва мурувватли эдингиз. Сиз пиширган таомлар мазаси, бўрсилдоқ нонлар таъми ҳалигача оғзимда қолган. Яна сиздаги саранжом-саришталик, покизалик ва тежамкорлик каби фазилатлар ҳақида ҳар қанча гапирсам камлик қилади.

Онажон, ҳаётда сиздек оналар борки, қувончини, бахтини барча билан баҳам кўрса-да, лек қайғусини қалби тубига кўмиб, унинг азобларини бир ўзи тортади, "жигарбандим буни билмасин, шу туфайли изтиробга тушмасин ", дейишади.

Агар таъбир жоиз бўлса, айтайки, ҳаётининг сўнгги дақиқалари кечаётганлигини дилдан сезиб турса-да, барча-барчага табассум билан боқиб, оташқалблиги, олижаноблиги билан дунёни лол қолдирган сиз каби барча оналар омон бўлсин!

Шамсиддин ИСМОН.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди