Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№19 дан: 07.05.2015

Қатра

ОНАМНИНГ КЎЙЛАГИ

Кўраман тушимда Сизни гоҳида,

Сиз юрган бўласиз жаннат боғида.

Уйғониб кетаман саҳар чоғида,

Онажон, соғиндим мен сизни жуда.

Онам болалик чоғимда доим оддийгина чит матодан гулли кўйлак кийиб юрарди.

Улардан сўнг бу кўйлак менга қимматбаҳо ва қадрли бўлиб қолди. Кўйлакни ижодхонамнинг тўрига, онамнинг сурати ёнига илиб қўйганман. Ҳар доим соғинч бағримни тиғлаганида, кўйлакни юз-кўзимга суртаман, шунда уларнинг туганмас меҳрини ҳис қиламан.

Юмушлардан чарчаб, хонамга кирганимда, онамнинг суратига, гулли кўйлагига термуламан. Улар гўёки ёнимда туриб, менга далда бериб тургандек туюлади. Толиққанимда, куч-қувват, дард чекканимда, сабр-тоқат бахш этгандек бўлади. Ёлғиз қолсам, ҳамхонам, сирдошим дилдошим ҳам мана шу сурат ва кўйлак. Улар мен учун ниҳоятда қадрли ва азиздир. Онамдан қолган танҳо ёдгорлик.

Онажон, илоҳим борар манзилингиз жаннат бўлсин, қабрингиз нурларга тўлсин. Сизнинг хотирангиз хотирамда абадий қолади.

Ҳотам РАСУЛ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди