Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№19 дан: 07.05.2015

САХОВАТ САВОБНИНГ БОШИДИР

Халқимизнинг ўзига хос қадимий анъана, урф-одат ва миллий қадриятлари жуда кўп. Ўтган аждодларни хотирлаш, кексаларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдек эзгу ва ҳайрли ишлар шулар жумласидандир.

Муқаддас Ислом динимиз бандаларни солиҳ амаллар қилишга чақирар экан, ўз навбатида ана шу амалларимизнинг савобларидан ўтганларнинг руҳларига ҳадя қилиш кераклиги ҳам айтилади. Хусусан, Ислом таълимотида "садақаи жория", деган ибора бор. Бунинг луғавий маъноси "оқиб тургувчи садақа" деганидир. Одамлар узоғини яқин, оғирини енгил қилиш учун дарёлар устига кўприк қурдириш, ўйдим-чуқур йўлларни теккислатиш, яхши ният билан одамларга ёрдам бериш, яхши сўз айтиш сингари эзгу амаллар "садақаи жория" ҳисобланади. Ана шу ҳайрли амаллардан ҳосил бўлган савоб бандага, агар у ўтиб кетган бўлса ҳам унинг ҳаққига ёзилади. Аллоҳ таоло эзгу ишларга ҳамиша ўзининг раҳматини беради.

Саъд ибн Убода (р.а) пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)дан: " - Ё Расулуллоҳ, онам менинг йўқлигимда вафот этди. У кишининг номидан садақа қилсам, у кишига манфаат берадими?" - деб сўраганида, - Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам: Ҳа, албатта, - деб жавоб бердилар. Шунда Саъд (р.а): Сизни гувоҳ қиламанки, ҳосилдор боғим у кишининг номидан садақа - деди.

Саъд (р.а) каби ўтганларнинг хотирасини улуғ билиб, улар ҳаққига савоб ёзиладиган амаллар бажариб, яхшилик қилгувчи инсонлар бугун ҳам орамизда жуда кўп. Ана шундай саховатли инсонлар қабристон ва зиёратгоҳларни, кўча ва хиёбонларни обод қилаётгани барчамизга ибратдир. Шу ўринда маҳаллаларимиздаги етим-есирлар, ногирон қариялар, муҳтож кишилар холидан хабар олиб, уларга имкон қадар кўмак бераётган, қабристон ва зиёратигоҳларимизда хотира уйлари қурдираётган, зиёратчилар учун чиройли йўлакчалар барпо этиб, муқаддас масканларни обод гўшага айлантиришга беминнат ёрдам бераётган саҳоватпеша инсонлар ҳамиша бор бўлсин, уларга Аллоҳ ҳамиша мададкор бўлсин, деймиз

Халқимизда: "Сувга чўкаётган одам қутулиш учун хасга ёпишади" деган гап бор. Марҳумлар ҳам қайси яқинларимдан эзгу амаллари орқали менга туҳфа келар экан, дея умид қилади. Агар фарзандлари ёки бошқа яқинлари хайри-эҳсон қилса, тиловатлар ўқиса, қўйингки, ҳар қандай савоб ва хайрли амаллар бажарса, фаришталар ана шу савоб ёки зикр қилинган тиловатдан ҳосил бўлган савобни "бу амал бу ўғлингдан, бу савоб иш яна бошқасидан" деб марҳум олдига олиб борар, агар ўтган инсоннинг ҳеч бир яқинидан бирон яхши амал қилмаган бўлса, мархумлар ноумид бўлиши ҳадиси-шарифларда келтириб ўтилган.

Демак, ҳар бир мусулмон ўтган кишиси ҳаққига дуолар қилиши, эзгу амаллари билан уларнинг ҳақига савоблар юбориши лозим экан. Ўтганларни хотирлаш, кексаларнинг ҳолидан хабар олишдек хайрли амаллар бизни ҳеч қачон тарк этмасин. Аллоҳ барчаларимизни ана шундай эзгу ишларни қилишлигимизни насиб этсин.

Инсонларни, ўтганларни хотирлаш ва қадрлаш, бу йўлда саховат кўрсатишдек эзгу қадриятларимиз қалбимизда ўчмас бўлиб қолсин.

Абдуқаҳҳор ҚАНОАТОВ.

Андижон шаҳридаги "Оқгўр" жомеъ масжиди имоми.

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳридаги "Абу Хурайра" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди