Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 28.05.2015

Қатра

ЭНГ ГЎЗАЛ ЖУФТЛИК

Ҳаво дим. Автобус бир маромда чайқалиб боради. Кимдир китоб мутолааси билан, кимдир хаёл уммонига ғарқ бўлган. Мен эса охирги ўриндиқда ҳаммани кузатиб ўтирибман. Автобусдаги ёш йигит-қиз нималарнидир режа қилгандай мароқ билан суҳбатлашишарди. Ёнгинамда ўтирган чол-кампир хаёлимни олди. Ҳаётнинг минг турфа синовларини юзларига ажинлар тушган бўлса-да, нигоҳларидаги ёруғ бир ифода - кексалик нури кишини ўзига тортарди. Бир-бирларига мос, савлат тўкиб ўтирган нуронийларга ҳавас билан боқардим. Ахир яхши-ёмон кунларда бир-бирига елкадош бўлиб, умрнинг паст-баланд сўқмоқларини бирга ҳатлаб ўтган инсонларга ҳавас қилмай бўладими?

Йиллар ўтгани сари инсон ёнидаги бир умрлик ҳамроҳига қаттиқ суяниб, боғланиб қоларкан. Ўйларим сарҳад билмай борарканман, онахоннинг алланечук бесаранжомлангани хаёлларимга чек қўйди. Онахон билагидаги билакузукнинг синган жойини тўғрилашга уриниб туриб, тўсатдан бармоғининг озроқ жойини тилиб олибди. Отахон қалтироқ босган қўллари билан аёлининг бармоқларини кафтига олиб, нурсиз кўзларини ҳадик-ла унга тикди.

- Халиям ёш боласан-а, нима қилардинг шу матоҳни ўйнаб?

Мен эса сумкамдан пахта олиб, дарҳол онахоннинг бармоқларига босдим.

- Ваҳимали жойи йўқ, бувижон, ҳозир яхши бўлиб қолади, - дедим далда бермоқчи бўлиб қувноқлик билан.

- Дўхтирмисиз, қизим? - Онахоннинг саволи кўпроқ жони оғриб турган инсоннинг ўзини чалғитиш учун берилган саволга ўхшарди.

- Йўқ, бувижон, мен ҳам бир ҳамроҳингизман-да. Сумкамда ҳамма нарса топилади, - дедим ҳазиллашиб. Шу баҳона онахон билан яқиндан танишиб олдик.

Эришаётган ютуқлари ҳақида тинмай гапириб кетаётган йигит-қиздан кўра бир-бирларига бўлган меҳри йиллар тўфонида синовдан ўтган мана шу икки нуроний "Энг гўзал жуфтлик" деган номга муносиблигига амин бўлдим. Шу дамда қалбимдан "Қани энди, бир-бирига кўнгил қўйган барча инсонлар кексайган чоғларида ҳам улар каби даврон сурсалар... ёшларга меҳр бобида намуна кўрсата олсалар..." деган ўйлар кечди...

Робияхон ОТАХОНОВА,

Марҳамат тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди