Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№23 дан: 04.06.2015

ШАЪБОН - МУҚАДДАС ОЙЛАРДАН БИРИ

Исломдаги муқаддас ойлардан бири Шаъбон ойидир. Бу ой ҳақиқатдан жуда муқаддас, фазилатли ой ҳисобланади. Бу ойнинг фазилатлилиги шундаки, унда ибодат қилганлар, қўлини дуога очиб, Аллоҳга илтижо қилган, тавба қилганларнинг тавбасини Аллоҳ қабул қилади.

Шаъбон ойи Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ойидир. Аллоҳнинг Расули пайғамбаримиз (с.а.в.) шаъбон ойи кирганда шундай дер эдилар:

"Шаъбон ойида нафсимизни ислоҳ қилайлик. У ойида яхши ниятлар қилайлик. Чунки Аллоҳ шаъбон ойини бошқа ойлардан, мени сизлардан устун қилгани каби устун қилган".

Дини ислом олимларидан бири шундай деган: "Ражаб ойи баданни, шаъбон ойи қалбни, рамазон ойи эса руҳни тозалайди. Агар ражаб ойида бадан, шаъбон ойида қалб тозаланмаса, рамазон ойида руҳ қандай тозаланади?"

Ушбу ой ҳақида Аллоҳнинг Расули (с.а.в.): "Шаъбон - менинг ойим. Ражаб, Аллоҳнинг ойи. Рамазон эса умматимнинг ойидир", деб айтганлар.

Шаъбон ойида ибодат қилиб, рўза тутиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.)га кўпдан-кўп саловот айтиб, бу ойни жонлантирган бандаларига Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Қаранг, менинг бандаларим Расулимнинг ойига қандай ҳурмат кўрсатяптилар. Иззатим ҳаққи, мен ҳам уларни афв этдим".

Оиша онамиз (р.а.)дан ривоят этилади: "Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) рўзани шунчалик маромига етказиб тутар эдиларки, биз ҳатто у киши ҳар доим рўзадор бўлсалар керак дердик. Рўза тутмаган пайтларида эса энди сира рўза тутмасалар керак, деб ўйлардик. Расулуллоҳнинг рамазон ойидан бошқа ойларда тўлиқ рўза тутганларини кўрмадим. Шабон ойидан бошқа ойларда ҳам тўлиқ рўза тутганларини кўрмадим".

Расулуллоҳ (с.а.в.) шаъбон ойининг фазилати ҳақида шундай деганлар: "Ушбу ой ражаб билан рамазон ўртасидаги ойдир", "Шаъбон ойида тутилган рўза рамазон ойига таъзимдир".

Шуни яхши билиш керакки, ушбу ойда пайғамбаримиз (с.а.в.) га кўпдан-кўп саловот айтишимиз лозим. Бу ҳақда Ибн Шайф ал-Ямани шундай деди: "Шаъбон ойи пайғамбар (с.а.в.) га саловот айтиш ойидир. Зеро саловот айтиш ҳақида Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилган: "Ҳақиқатки, Аллоҳ ва унинг фаришталари У Пайғамбарга саловоту салом айтадилар. Эй иймон келтирганлар, сиз ҳам Унга саловот ва салом айтинг" ("Аҳзоб" сураси, 56-оят).

Шаъбон ойида "Барот кечаси" деган бир кеча борки, бу кечанинг фазилати чексиздир. Барот кечаси шаъбон ойининг 15- кечаси деган тахминлар бор. Қуръони каримнинг "Дуҳон" сурасидаги бир неча оятда бу кечанинг улуғлиги зикр этилади. Бу кечанинг раҳмат, баракат ва фазилати санаб бўлмайдиган даражада ҳисобсиздир. Бу муборак кечада Жаброил алай-ҳиссалом Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурига келиб шундай деганлар: "Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ бу кечада бир қанча инсонларни авф этади, баъзиларни авф этмайди. У кечадаги мағфиратга қуйидаги инсонлар сазовор бўлмайдилар: 1. Аллоҳ таоло, унинг Расули ва мўминларини масхара қилганлар; 2. Мусулмонлар билан аразлашганлар; 3. Силаи раҳм қилмаганлар; 4. Кибрли инсонлар; 5. Ота-онасини норизо қилганлар; 6. Сархушлик (кайф)да умр ўтказганлар.

Бугун биз шаъбон ойини ўтказмоқдамиз. Ушбу муқаддас ой қанчалик фазилатли эканлигига юқорида келтирилган баёнлар орқали гувоҳ бўлдик. Демак, ана шу ойнинг фазилатларидан баҳраманд бўлиш учун фақат яхши амалларни бажаришга, одамларга, юртга манфаат етадиган хайрли ишларни бажаришга интилайлик.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ана шундай эзгу ниятларда ва хайрли амалларни бажарадиган бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

Олимжон РАҲИМОВ,

Андижон шаҳридаги

"Ал-Бухорий" жомеъ масжиди имоми.

Абдуҳалим ҲАМРАҚУЛОВ,

Андижон шаҳридаги

"Ат-Термизий" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди