Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 11.06.2015

ДЕПУТАТ АЁЛЛЛАРИМИЗ

ОИЛАМ ТИНЧЛИГИ МЕНГА КУЧ БЕРАДИ

Атрофимизда шундай инсонлар борки, иқтидори, изланиши хали бола пайтидаёқ бўй кўрсатади. Улардаги интилувчанлик, тиришқоқлик, мақсад сари дадил қадам қўя билишлик салоҳиятлари кишида илиқ таассурот уйғотади.

Мадинабону Қамбарова ҳам ўзининг кенг дунёқараши, интеллектуал салоҳияти билан атрофидагиларнинг меҳрини, ишончини тез қозона билди. Ундаги ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқиш она сути билан қалбга сингган бўлса не ажаб. Онаси олий тоифали юрист Одинахон Насретдинова қизининг ҳуқуқшунос бўлиш ҳақидаги орзуларига қанот берган. Мадинабону мактабни тугатгач, Фарғона давлат университетининг юридика факультетида таҳсил олди, университетни имтиёзли тамомлади. Таълимнинг магистратура босқичини эса Тошкент давлат юридик олийгоҳида давом эттирди.

Ўз меҳнат фаолиятини жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судида суд мажлиси котибаси сифатида бошлаган Мадинабону Қамбарова ўтган йиллар давомида катта тажриба орттирди. Кейинчалик у "Андижон электр тармоқлари" очиқ акциядорлик жамиятида катта ҳуқуқшунос, вилоят адвокатлар коллегияси адвокати вазифаларида самарали меҳнат қилди. Ҳозирда эса Андижон шаҳридаги "Андижон" адвокатлар ҳайъатида адвокат бўлиб иш олиб бормоқда. Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг фаол аъзоларидан биридир.

Инсон ўзини жамиятнинг бир бўғини деб билар экан, унинг ривожи, юксалиши учун танлаган эзгу йўлидан оғишмай ҳаракат қилиши зарур. Мадинабону ҳам ўз фаолиятида, қолаверса, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати сифатида фуқаролар, айниқса, аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, жамиятимизда қонун устиворлигини таъминлаш, шунингдек, жамият учун хавфи катта бўлмаган ва жиддий оқибатларга олиб келмайдиган айрим жиноятлар бўйича жиноий жавобгарликни либераллаштириш сингари қатор йўналишлардаги жараёнларни такомиллаштириш, шунингдек, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. У ўзи сайланган "6- Навбаҳор" сайлов округи сайловчилари билан тез-тез учрашиб, мавжуд муаммолар юзасидан фикрлашиб, муаммаларни ижобий ҳал этишга имкон қадар ёрдам беради.

Мадинабону фаол аёл, депутат, балки соҳанинг етук мутахассиси сифатида касби машаққатларига елка тутиб иш олиб бормоқда. Ундаги шижоат, ғайрат, талабчанликни кўриб, шубҳасиз, ўз ишининг билимдони эканлигига ишонч ҳосил қиласиз. Аёлликнинг борики заҳматларини иш фаолияти билан уйғунлаштира олган Мадинабону ҳар қадамда турмуш ўртоғи ва икки фарзандининг меҳридан куч олади. Улар билан ишдаги чарчоқларни унутади.

- Аёл бир қўлида бешикни, бир қўлида дунёни тебрата олгувчи зотдир, - дейди Мадинабону Қамбарова. - Аёлнинг фаолияти, энг аввало, оиласидаги тинчлик, хотиржамлик, аҳилликка боғлиқ. Шу боис ҳам мен оила юмушларини, фарзанд тарбиясини биринчи ўринга қўяман. Оилам тинчлиги менга куч, касбий ва депутатлик фаолиятимни бирдек олиб боришга имкон беради.

Мухтасар айтганда, оиласи ҳамда жамият иши учун фидойи, давримизнинг фаол ва илғор аёлларидан бири Мадинабону Қамбарованинг фаолияти бундан буён ҳам янада самарали бўлишига асло шубҳа йўқ.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди