Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 11.06.2015

2015 ЙИЛ - КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ

ХОНАДОН ФАРИШТАСИ

Кексаларимизнинг борлиги, уларнинг дуолари бизни ҳамиша қўллаб, ишларимизга рағбат бериб туради. Ҳар ишда уларга, маслаҳатларига суянамиз ва шу билан кўнглимизга ёруғлик, уйларимизга файз кираверади.

Қўрғонтепа тумани, "Ғайрат" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Ифтихор кўчасида истиқомат қилувчи, табаррук ёшли Қундузхон она Исманова ана шундай нуроний кексаларимиздан бири. Онахоннинг нур ёғилиб турган чеҳрасида кексаликнинг файзи акс этиб тургандай.

Онахон турмуш ўртоғи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жумабой ота билан 55 йил ҳаётнинг аччиқ-чучугини бирга баҳам кўрдилар. Икки қиз, икки ўғилни тарбиялаб, вояга етказдилар. Уларнинг оилада бир-бирларини ҳурмат-иззат қилиб яшадилар. Оилавий муносабатларда ҳам ҳамиша халқимизнинг адоб-аҳлоқ, тарбия мезонларига суяндилар. Шу боис ҳам фарзандлари юрт корига камарбаста инсонлар бўлиб вояга етдилар, айни кунда эса жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларда самарали фаолият олиб бормоқдалар.

Жумабой отанинг вафотидан сўнг Қундузхон она болаларига, набираларига суяниб қолди. Ўн набира, беш чеваранинг қувончидан завқ олади, уларни дуо қилиб чарчамайди.

Суҳбат давомида онахон Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги қийинчилик даврларини эслаб, бугунги тинч ва фаровон кунлар қадрига етиб яшашимиз кераклигини қайта-қайта таъкидлайди:

- Биз кўрган оғир кунларни сизлар сира кўрманглар, илоҳим. Ўша даврларни эсласам, ҳозир ҳам кўзларимга ёш келади. Далага эрта тонг кетиб, кеч оқшомда уйимизга қайтардик. Битта нон учун қандай оғир меҳнатларни қилганимиз ўзимизга аён. Эркаклар бажарадиган юмушлар ҳам биз аёллар зиммасида эди. Ўша қийинчиликлар роҳатини мана бугун болаларим, набира, чевараларим ардоғида кўриб ўтирибман, минг бор шукр...

Бугун ўғли Солижон ака, келини Адашхон опа Қундузхон она атрофида парвона. Набира келини Дилнозахон момосининг хизматидан чарчамайди. Улардаги ўзаро меҳр-муҳаббатни кўриб беихтиёр ҳавасингиз келади.

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам бугун орамизда ана шундай табаррук кексаларимизнинг борлигидан ҳамиша кўнглимиз шод, юртимиз обод.

ЗИЛОЛА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди