АЖДОДЛАРДАН МЕРОС АЗИМ ЮРТДИР БУ
Киндик қоним томган муқаддас тупроқ,
Кўзимга тўтиё саждагоҳимсан.
Соғинчинг қийнайди кетсам гар йироқ,
Отам, онам юрти қиблагоҳимсан.
Шу замин бағрида етиб камолга,
Тарих саҳифасин атадик ибрат.
Қадамни ташладик дадил ва олға,
Ёруғ келажакнинг ҳар йўли ҳикмат.
Аждодлардан мерос азим юртдир бу,
Миллат шаъни улуғ, азиздир бунда.
Чўлпон, Фурқатларнинг дилидаги орзу,
Истиқлол юз очар ҳайрат, фусунда.
Ватаним, ўзбегим, ифтихоримсан,
Бир кафт тупроғингда яшайди дунё.
Фахримнинг илдизи - номус, оримсан,
Ҳатто номинг ўзи таратар зиё.
Маҳлиё АБЛАЗОВА, Балиқчи тумани.
|