Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 25.06.2015

2015 йил - кексаларни эъзозлаш йили

ХУШЧАҚЧАҚ МОМО

Асака туманидаги Кужгон қишлоғи аҳли Хадичахон момони асл ўзбек аёли, меҳнаткаш, шаддод, хушчақчақ момо сифатида яхши биладилар.

У айни кунда ўзининг табаррук ёшини қаршилаган бўлишига қарамай, хали ҳамон тетик, сўзамол. Доно-доно сўзлари, теран фикр-мулоҳазалари билан суҳбатдошини қойил қолдиргувчи момонинг юзидаги нур, кўзларидаги меҳр, сўзларидаги доноликни кўриб, ҳавасингиз келади. Табаррук онахонга ҳурматингиз ошади.

Момо - омадли онахон. Умри ҳалол меҳнат билан ўтди. Балоғатга етиб-етмай далага чиққан. Турли термалар, ашулалар айтиб, пахта терарди. Ўн саккиз ёшида турмушга чиққан Хадичахон момо умр йўлдоши билан аҳил яшади, ўн нафар фарзанд кўрди. Уларни чиройли тарбиялади, улғайтириб, элга қўшди. Олти қиз, тўрт ўғил ўзларидан кўпа-йиб, бугун момонинг атрофини тўлдириб яшамоқдалар. Набира, чеваралари қошида парвона.

Хадичахон момо кексалик гаштини суриб, қўлларини дуога очаркан:

- Мустақиллик берган бахтдан ўргилай. Тинчлик, хотиржамлигимизга кўз тегмасин. Қарияларимизни қадрлаб, ёшларни қўллаётган юртбошимиз омон бўлсин, - дея шукроналикни таъкидлашни қўймайди.

Хадичахон момо қўлида бола, тилида алла билан далада меҳнат қилганини гапириб бераркан, тасаввур қилишга уринаман. Пилла меҳнати ҳақида тўлқинланиб сўзларкан, маҳалладошларидан бу онахоннинг "пиллакорликда уларнинг олдига тушадигани йўқ" деб таърифлаганлари бежиз эмаслигига амин бўламан. Юрагида ўти, билагида кучи билан ҳалол меҳнат этагидан тутган момо уйда она, аёлликни ўз ўрнига қўя билган. Бўш вақт топди дегунча кўчат экиб, гул парваришлаб, яйрайди. Ҳозир ҳам ҳовлиси катта боғ, турли-туман мевалар бор. Баҳордан кеч кузгача дастурхонидан мева узилмайди. Кексайиб қолганидан буён болаларини, набираларини ёнига олиб, уларга "боғга, гулларга қаранглар. Ҳозир терлаб-терлаб ишласанглар, ҳосилидан тўйиб-тўйиб баҳраманд оласизлар", дейди куюниб.

Табаррук ёшли момо фарзандлари кўмагида муборак Ҳаж сафарига ҳам бориб келдию, орзулари ушалганидан, мана шундай имкониятларни яратиб берган давлатимиздан миннатдорлиги юз-кўзларида намоён бўлади.

Момо кўрган аччиқ-ширин кунларига шукр қилди, нигоҳларидаги ёшни бировга кўрсатмади. Йигирма бир кунлик чақалоғи билан пилла қурти тутиб рўзғор тебратди. Қирқ ёшида турмуш ўртоғидан айрилган момо аламини меҳнатдан олди. Садоқат руҳи уни бир зумга бўлсин тарк этмади.

Хадичахон момо Умарова ўн фарзандидан 32 набира, 39 чевара кўриб, ҳатто набира куёв, набира келинларининг тўйларига ўзи бош бўлди. Ўзи айтганидек, хафагарчиликдан йироқ юрувчи момога чин дилдан ҳавас қилдим. Ҳозир ҳам кучи етса, кетмон чопгиси, гул эккиси келади. Ҳовлисидаги дарахтлар, гуллар билан суҳбатлашади, райҳон тараб лапарлар айтиб, кўнгли яшнайди.

Тиллари бийрон онахоннинг дуолари ижобат бўлсин. Уларнинг ҳаётлари, ҳаётдан завқ олиб яшашлари барчага ибрат бўлишга арзийди.

Мукаррама ҒАНИЖОН қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди