Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 25.06.2015

ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги қонуни ижросини таъминлашда хотин-қизлар қўмиталарининг ўрни ва истиқболли ҳамкорлиги" ҳамда "Тўй ва бошқа оилавий маросимларни ихчам ўтказиш борасидаги тарғибот ишларини такомиллаштириш" мавзуларида тадбир бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда хотин-қизлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада вилоятдаги 3755 та бошланғич хотин-қизлар ташкилотларининг давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб бораётган самарали фаолияти алоҳида эътирофга сазовордир.

Вилоятдаги йирик корхона ва ташкилотлар бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари, шунингдек, Андижон шаҳридаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда хотин-қизлар қўмиталарининг ижтимоий шериклик асосида олиб бораётган кенг кўламли фаолияти атрофлича таҳлил қилинди.

Маълумки, бугунги глобаллашув жараёни қатор ижобий ютуқлар билан бирга, халқимиз, ёшлар маънавиятига, тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг ривожланишига замин яратмоқда. Хусусан, интернет орқали кириб келаётган турли тажовузкор ғоялар, оммавий маданият кўринишлари, айниқса, опа-сингилларимизнинг кийинишдаги миллий қадриятларимизга зид тақлидлар, шу билан бирга, ким ўзарга тўй қилиш, турли оилавий маросимларни ортиқча дабдаба билан ўтказиш, исрофгарчиликларга йўл қўйиш, муборак ҳаж сафаридан қайтган юртдошларимизни кутиб олиш катта дабдабага айланиб бораётгани каби иллатлар барчамизни бирдек ташвишга солади. Хотин-қизлар бошланғич ташкилотларининг давлат, нодавлат ташкилотлари билан ижтимоий шерикчилик асосидаги ҳамкорлигини кучайтириш ана шу иллатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Йиғилишда мавзуга оид фильмлар намойиш этилди, иштирокчилар томонидан мазкур йўналишдаги ишларни такомиллаштириш, сифат ва самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди, келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди. Йиғилиш иштирокчилари ўзаро тажриба алмашдилар, ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутассадди ва мутахассислардан атрофлича жавоблар олди. Тадбир уларга мавзу доирасидаги билим ва малакаларини бойитиш имконини берди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди