Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 25.06.2015

"МАТБУОТ - ҲАЁТИМ МАЗМУНИГА АЙЛАНГАН"

- дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати бўлими бошлиfи наргиза хушвақова.

Кундалик ҳаётимизда матбуотнинг ўрни нечоғли муҳим эканини ана шу соҳанинг сир-асрорларини англаган инсон теранроқ ҳис қилади. Болалигидаёқ журналистика бўлган қизиқиши қанот ёза бошлаган Наргизанинг бу истаги йиллар давомида аниқ мақсадга айланди. 1998 йилда Андижон давлат университетининг журналистика йўналишини тамомлаб, "Жалақудуқ ҳаёти" газетасида иш бошлади.

Устозлари кўмагида матбуотнинг баланд-пастини, сирларини ўрганди, бу соҳада малака ва тажрибасини ошириб борди. Кейинроқ ҳаёт бу тиришқоқ, ёш мутахассис қизни таълим соҳасига етаклади. Андижон давлат университетида ассистент бўлиб юрган чоғидаёқ "Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш жараёнида оммавий ахборот воситаларининг ўрни" мавзусидаги номзодлик диссертацияга қўл урди. Ушбу мавзу юзасидан республика ва халқаро миқёсидаги конференцияларда 10 га яқин тезислари эълон қилинди. Гарчи таълим соҳасидаги вазифаси ҳам матбуот билан узвий боғланган бўлса-да, бироқ унинг қалбини журналистикага бўлган ихлос, интилиш бир зум бўлса-да тарк этмади. Таълим, илмий ишлар билан бирга, турли йилларда "Андижон ёшлари", "Биз тўлайдиган солиқлар" ҳамда жамоатчилик асосида вилоят хотин-қизлар қўмитасининг матбуот котиби вазифаларида самарали фаолият кўрсатди.

Наргиза Хушвақова ҳозирда вилоят солиқ бошқармаси матбуот хизмати раҳбари сифатида сидқидилдан меҳнат қилаётган фаол журналистлардан бири. Унинг турли нашрларидаги солиқ сиёсатини тарғиб этиш, аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга, шунингдек, қатор қизиқарли ва ранг-баранг мақолалари ўқувчилар эътирофига сазовор бўлган. Қолаверса, у бахтли оиланинг бахтли бекаси ҳамдир. Уни ҳамиша қўллаб-қувватлаб тургувчи турмуш ўртоғи билан икки нафар фарзандларини тарбиялаб, вояга етказмоқда.

Журналистнинг зиммасида катта масъулият ва одамларнинг ишончи бор. Ана шу масъулият ва ишончни ҳис қила олган матбуот ходимигина ўз соҳасининг фидойисига айланади. Наргиза Хушвақовани ҳам ана шундай фидойилик билан билан меҳнат қилаётган фаол ва изланувчан ҳамкасблари-миздан биридир.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди