Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 25.06.2015

КЎЗИМНИНГ ОҚИДЕК БУНЧА ТОЗАСАН...

Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетини тамомлаганимга бу йил 30 йил бўлибди. Ўшандан буён туман газетасида меҳнат қилиб келаман.

Публицистик ва таҳлилий мақолалар ёзиш, хатларни қайта ишлаш ва нашрга тайёрлаш, таҳририятга келган шеър ва ҳикояларни таҳлил қилиш - газета ишининг асосини ташкил қилади. Аммо мен ҳар гал ёзиш учун қўлимга қалам олганимда, худди биринчи ёзишни бошлаганим каби ҳадиксирайман, юрагимни ҳаяжон чулғайди, ёзганларим қандай чиқар экан деган ўй хаёлимдан ўтади.

Инсоннинг ҳаётдаги ҳолатини тўлиқ тарзда унинг тушунчаси белгилайди. Кишиларнинг бир-бирларига бўлган кўнгил баёни сўзлар орқали ифода этилади. Қоғоз ва қаламга ижод аҳли сингари ҳеч ким суяна олмайди. Бир куни шоир Ғ. Ғуломнинг шундай мисраларини ўқиб қолдим:

Кўзимнинг оқидек

бунча тозасан...

Қоғозга нисбатан айтилган бундай эҳтиром менда қоғозга ҳурмат билан қарашни ўргатди. Кўз каби нозик аъзо йўқ, агар кўзга гард тушса, момолар уни тил билан олганлар. Қоғоз юзида ҳам тил ризолиги акс этади.

Шу вақтгача ёзганларим ўқувчилар қалбига етиб боряптими, деган ўй мени бир зум бўлсин тарк этмади. Шубҳасиз, ҳар бир ижодкор қоғоз ва қалам орқали ўзига хос мўъжиза ярата олади. Мен ҳам ана шу мўъжизадан куч олиб яшаётган журналист эканимдан ва шу касбни танлаганимдан фахрланаман.

Оила деган даргоҳдан ўрин топиб, бу ердаги илмнинг чексиз ва тенгсиз эканига тан бердим. Бешик тебратиб китоб мутолаа қилиш, ўчоққа ўт ёқиб туриб газета ўқиш ва ёзиш ҳақида ўйлаш ҳам эриш туюлмай қўйди. Ўзимни ўзим ишонтирдим: "Қўли куйиб тандирда нон ёпмаган аёл қандай қилиб нон ҳақида ёзиши мумкин?!" Уч фарзандим ҳам газета ичида улғайди, десам муболаға бўлмайди. Эҳтимол, шу сабаб уларда китобга, матбуотга қизиқиш баланддир... Энг муҳими, мен касбимдан ҳам, оиламдан ҳам бахт топа олган аёлман.

Бугун касб байрамимиз арафасида барча ҳамкасбларимни ана шу қутлуғ сана билан муборакбод этаман.

Тўхтахон ДАВРОНОВА,

"Булоқбоши" газетаси бўлим мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди