Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 25.06.2015

КАСБИГА ФИДОЙИ АЁЛ

"Шаҳрихон-матбаа" масъулияти чекланган жамияти вилоятимиздаги етакчи матбаа корхоналаридан бири ҳисобланади. Жамият босмахонасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ўз ишига сидқидилдан ёндашувини кўриб ҳавасингиз келади.

Матбаачилик игна билан қудуқ қазишга қиёсланади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки матбачилик ўта машаққатли ва масъулиятли касбдир. Ана шу соҳага бутун умрини бахшида этган инсонлар борки, уларга ҳар қанча таҳсинлар айтсак камлик қилади.

Дилфузахон Абдуллаева ҳам касбига фидойи аёллардан бири. У босмахонага ишга келганида, хали жуда ёш. Зиёли оилада туғилиб, вояга етган бу қиздаги касбга қизиқиш оила муҳитида шаклланган эди. Отаси Олимжон ака узоқ йиллар ушбу матбаа корхонасида фаолият кўрсатган, раҳбарлик қилган соҳанинг етук ва билимдон мутахассисларидан бири эди. Дилфузахонга ҳам матбаа ишига қизиқиш отасидан ўтган.

У мактабни тамомлаган йилиёқ ҳарф терувчи бўлиб ишга жойлашди. Устозлари Турсунбой Мадаминов, Шуҳратбек Исоқжоновлардан соҳанинг нозик жиҳатларини, сир-асрорларини пухта ўрганишга ҳаракат қилди. Тиришқоқ ва ҳаракатчан Дилфузахон изланди, интилди. Йиллар давомида ўз билими, тажриба ва малакасини оширди. Бугун эса унинг ўзи ёшларга устоз. Эндигина фаолиятини бошлаган йигит-қизлардан ёрдамини аямайди, уларга билганларини ўргатишдан завқ олади.

- Дилфузахон корхонамизнинг илғор ва тажрибали мутахассисларидан бири, - дейди "Шаҳрихон-матбаа" МЧЖ директори Бахтиёржон Камолов. - У ўзига юклатилган ҳар қандай вазифани сидқидилдан бажаради. Айниқса, газета матнларини териш, саҳифалаш ишларини ўз вақтида, бекаму кўст бажариши билан ҳамкасбларининг ҳурматини қозонган.

Дарҳақиқат, барча соҳалар тобора ривожланиб бораётган бугунги кунда матбаа соҳасида ҳам ишлаб чиқаришга илғор ва замонавий техник воситалар жорий этилмоқда. Бу албатта, мутахассисдан билим ва юксак малака талаб этади.

Соҳанинг ўзига яраша машаққатларига елка тутиб ишлади. Меҳнатсеварлиги, камтарлиги, қолаверса, ўз ишининг етук мутахассиси сифатида ҳамкасблари орасида ҳурмат-эътибор топди.

- Болалигимдан шу ишга қизиққанман, - дейди Дилфузахон Абдуллаева. - Ўзинг ёқтирган соҳада ишлаш қизиқарли албатта. Қолаверса, отам умри бўйи ишлаган корхонада бугун мен меҳнат қилаяпман. Бу ҳам қайсидир даражада менга мадад беради, масъулият юклайди. Демак, яхши ишлаб, отамнинг изидан бориб, уларга, устозларимга муносиб бўлиишим кераклигини ҳар қадамда ҳис этаман.

Самарали меҳнатлари билан эл-юрт ичида ҳурмат топаётган Дилфузахон Абдуллаева сингари барча матбачи опа-сингилларимизни касб байрамлари билан муборакбод этамиз.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди