Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 25.06.2015

ХИЗМАТИМИЗДАН БАРЧА МАМНУН

Бу йил почта тизимида фаолият бошлаганимга 21 йил тўлди. Бу давр ичида матбуот нашрлари обунасини ташкил этиш, уларни аҳолига ўз вақтида етказиш ўта масъулиятли ва шарафли иш эканлигига амин бўлдим. Чунки матбуот нашрлари халқимизнинг ахборотга бўлган талабини қондириш билан бирга, уларнинг маънавиятини, сиёсий, ҳуқуқий билим ва тушунчаларини юксалтиришга хизмат қиладиган муҳим воситадир.

Мен меҳнат қилаётган Балиқчи почта алоқа тармоғи туманимиз ҳудудида жойлашган 22 та алоқа бўлимлари орқали 300 дан ортиқ турдаги босма матбуот нашрларини ўз вақтида обуначиларга етказиб беради.

Бу борадаги ишларни ташкил этиш учун зарур барча шароитлар яратилган. Ҳар бир ходимимиз ўз ишига масъулият билан ёндашади. Бундан албатта, обуначилар хурсанд. Шу ўринда почта тизими ходимлари босма оммавий ахборот воситаларининг яқин ҳамкори сифатида халқимиз маънавиятини юксалтириш ишига салмоқли ҳисса қўшиб келаётганлигини алоҳида таъкидлашни истар эдим. Даврий нашрлар орасида хотин-қизлар нашри - "Иқбол" газетасининг ҳам ўз мухлислари бор. Айниқса, зиёли аёллар, ўқувчи ёшлар қатори мен ҳам ушбу газетанинг ҳар сонини интиқлик билан кутаман.

Матбуот ва ОАВ ходимларининг касб байрами арафасида ана соҳада фаолият кўрсатаётган барча кишиларни вилоятимиз почта тизими ходимлари номидан табриклайман. Уларнинг шарафли ва машаққатли ишларида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман.

Махсудахон ОТАБЕКОВА,

"Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Балиқчи почта алоқа тармоғи обуна бўлими бошлиғи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди