Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 25.06.2015

Вильгельм гримм

ЭТИКДЎЗ ВА ЭЛФЛАР

Бир этикдўз шу қадар қашшоқлашиб кетдики, ҳатто бир этикка етадиган чармдан бўлак ҳеч вақоси қолмади. Шунда этикдўз кечки пайт чармни этик шаклида қирқиб олиб, ишни тонгда тугатаман деб, уларни стол устида қолдириб кетди. У жойига аста ётди-да, ухлашдан аввал Худога илтижо қилиб, ишларини осон ва кўнгилдагидек бўлишини сўради.

Тонгда у ишини бошлаш арафасида эди ҳамки, стол устида бутунлай тайёр бир жуфт этик турганини кўрди. Ҳайратда лол қолиб, нима қиларини билмай қолди, этикдўз этикларни яхшироқ кўздан кечириш учун қўлига олиб не кўз билан кўрсинки, улар шу қадар нуқсонсиз тикилган эдики, бирорта ҳам чокда хатолик йўқ эди. Этик мукаммал тикилган эди. Ҳадемай дўконга харидор кирди ва этиклар унга жуда ҳам манзур бўлгани туфайлими одатдаги нархдан кўпроқ тўлади. Энди этикдўзда икки жуфт этикка яраша чарм сотиб олишга пул бор эди. Бу гал ҳам у чармни қирқиди-да кетди. Кейинги куни у ғайрат ва шижоат билан ишини давом эттириш илинжида эди, лекин эрталаб аллақачон тайёр бўлган этикларни кўрди.

Этикларни сотиб олиш истагида бўлган харидорларнинг ҳеч қандай эътирози йўқ эди. Шундай қилиб, тез орада этикдўзнинг тўрт жуфт этик учун чарм сотиб олишга етарли пули бўлди. Кейинги куни у тўрт жуфт этикни яна тайёр ҳолда кўрди ва кунлар шу зайлда давом этди. У тунда қирқиб кетган ҳар қандай чарм тонгда тайёр пойабзал бўларди. Кўп ўтмай этикдўз қашшоқликдан қутулиб, бойий бошлади. Янги йил байрамидан бир кун олдин тунда у одатдагидек чармни қирқиб битказди. Бироқ шу пайт хотинига "Кел, бу тун ухламай, бизга ким ёрдам қўлини чўзаётганини кўрайлик", деди. Хотини бу фикрни маъқуллаб, шамни ёқди, сўнг хонанинг бир бурчагида илиниқ турган кийимлар ортига беркиниб, кузата бошладилар. Ярим тунда икки митти элфлар хонага кирди. Иккаласининг ҳам эгнида кийими йўқ эди. Улар этикдўзнинг столига чиқиб, аввал қирқилган чармни олди ва чоклашни бошлади. Сўнг тикдилар, кейин эса митти бармоқчалари билан шундай моҳирлик ва чаққонлик билан боғлашдики, этикдўз ҳайратдан кўзини узолмади. Улар ишни битиргунча тўхтамадилар ва ниҳоят, барини якунлаб, тезлик билан кетишди.

Эртаси куни хотини эрига "Митти одамчалар бизни бойитди, шундай экан, биз уларга миннатдорчилик билдиришимиз керак, улар ҳамма ишни қилиб, ҳеч нимага эга бўлмасалар, адолатдан эмас ахир! Уларга мен кўйлак, камзул, шим тикиб, иккаласига бир жуфтдан пайпоқ тўқиб бермоқчиман. Сиз эса уларга икки жуфт митти этик тикиб беринг", дея таклиф қилди. Эри "Бундан жуда хурсанд бўлардим", деди. Тунда бари тайёр бўлганида, улар совғаларни қирқиш-кесиш ишлари ўрнига стол устида қолдириб, ўзлари митти элфлар нима қилишини кўриш мақсадида яшириниб олишди. Ярим тунда улар сакраб-сакраб келишди ва даставвал улар ишлашни исташди, бироқ ҳеч қандай қирқилган чарм йўқ эди, уларнинг ўрнида фақатгина митти кийимлар бор эди. Аввалига ҳайрон бўлишди, кейин эса қувониб кетишди. Бу нафис кийимларни чаққонлик билан кийиб, куйлай бошладилар: "Энди биз кўркам болалар, нега ортиқ бўлишимиз керак этикдўзлар?" Сўнг улар рақсга тушди ва сакраб-сакраб стол ва стуллар, ўриндиқлар узра сакраб ўтишди. Охири, улар ташқарида рақсга тушдилар.

Ана шу кундан бошлаб улар бошқа келишмади. Аммо этикдўз ишда муваффақият қозониб, умрининг охиригача бахтли ҳаёт кечирди.

Инглиз тилидан Дилфуза ҚУРБОНОВА таржимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди