Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 25.06.2015

Ҳаёт - ибрат мактаби

ТАДБИР

Бу йил баҳор нисбатан эрта келди. Кексаларнинг айтишича, қор кам ёққани учун ер сувга унча тўлмади. Кунлар исиб, мартнинг ўрталаридаёқ ўрик ва шафтолилар гуллаб, нок барги ғудда-ғудда бўлди. Рисолат буви 65 ёшни қоралаган бўлса-да, ғайратли ва ишбилармон, тиниб-тинчимаган аёл. У гоҳ узатилаётган қизлар учун каштали сўзана, палаклар, гўшанга тўсқичларидан тортиб, куёв чорсию қийиқларгача тикади, гоҳ маҳалла аёлларини олдига тўплаб, чўзма, шипилдоқ, чучваралар пишириб, "Ўлмаган қул баҳор кўрибди", дея элга тарқатади. Гоҳ эса невараларига ота-боболаридан эшитган достону лапарларни айтиб, ҳикоя қилиб ўтиради.

Бугун негадир Рисолат буви хўл-қуруқ ўтинларни тўплаб қўйди. Набираси Аъзамжон бунинг сабабини сўраганда, буви:

- Шафтоли гуллади, болам, ҳаво эса айниқ, чамаси, сариқ қор ёғади, - деб жавоб берди. Набира бувисининг гапига тушунмади. Рисолат буви мийиғида кулиб тушунтирди:

- Фақат ўрик гулида - баҳорда ёғадиган қорни кексалар сариқ қор дейишади...

Бувининг айтгани ҳам бўлди. Икки кун ўтар-ўтмас бир кечаю бир кундуз қор ёғиб, ҳовлидаги шафтолилар устини ҳам қалин қор қоплади. Аъзамжоннинг дадаси ташвишланиб:

- Бу йил шафтоли ҳосилидан ажралдик, - деди. Рисолат буви ўғлининг қовоғига қараб қўйиб, ўтган куни тўплаган чўп-ҳашакларни боғнинг ҳар ер - ҳар ерига уйиб, етти жойга олов ёқди. Атрофни қуюқ тутун қоплади. Мана шу тутун қорларни эритиб, ҳавони илитди ва шафтоли ҳосили сақлаб қолинди...

Ҳадемай ёз ҳам келди. Ҳовлидаги шафтолилар ҳамманинг ҳавасини келтириб, хил-хил пишди. Аъзамжон бувисининг тадбиркорлигига қойил қолди.

Назирабону

МАМАЮСУПОВА,

Булоқбоши Иқтисодиёт ва енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди