Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 25.06.2015

"101" ОГОҲЛАНТИРАДИ!

ҒАЛЛАНИ ЁНҒИНДАН АСРАЙЛИК

Жорий йилда вилоятимиз деҳқонлари томонидан 80 минг 200 гектар майдонга буғдой экилиб, мўл ҳосил олинди. Айни кунда етиштирилган ана шу ҳосилни нобуд қилмай, ўриб-йиғиб олиш ишлари қизғин паллага кирган.

Вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари ходимлари томонидан ўрим-йиғим мавсумида келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, мавсумни беталофат ўтказиш юзасидан зарур барча ишлар режа асосида олиб борилмоқда. Шундай бўлса-да, ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ айрим муҳим қоида ва тавсияларни яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.

Энг аввало, буғдойзорларнинг ҳар 50 гектари орасида 8 метр кенгликда ер шудгорланиб, бир-биридан ажратиб қўйилиши шарт. Бу ёнғин чиққан тақдирда унинг атрофга тарқалмаслигининг олдини олади. Ғалласи ўрилаётган майдонларда бирламчи ўт ўчириш жиҳоз ва воситалари ишга тайёр ҳолда бўлиши керак. Комбайн, трактор, автомобилларга ёқилғи қуйиш майдонларини буғдойзордан камида 150 метр узоқда ташкил этиш лозим. Шунингдек, буғдойзорлар, ғалла жамғарилаётган масканларда очиқ оловдан фойдаланиш, сигарета чекиш қатъиян таъқиқланади.

Дон юртимиз иқтисодий салоҳияти ҳамда халқимиз турмуши фаровонлиги юксалишининг асосий омилларидан биридир. Шундай экан, юқоридаги каби қоидаларга риоя қилган ҳолда ғалламизни ёнғинлардан асраш, эл ризқ-рўзини муҳофаза қилиш муҳим вазифа эканлигини нафақат ёнғин хавфсизлиги ходимлари, балки ҳар бир юртдошимиз асло унутмаслиги керак.

Эркин ЖАББОРОВ,

Андижон вилояти ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, майор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди