Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№27 дан: 02.07.2015

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРГА БАҒИШЛАНДИ

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги "Аёллар маслаҳат маркази"да хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркор ва ҳунарманд опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, аёллар жиноятчилиги, одам савдоси, шунингдек, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Туман, шаҳар хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, уй бекалари ҳамда талаба қизлар иштирок этган ушбу семинарда вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги "Қайноналар мактаби", "Психолог", "Тадбиркор аёл" ва бошқа қатор жамоатчилик уюшмалари мутахассислари томонидан тадбирлар ташкил этилиб, мавзулар доирасида қизиқарли маърузалар ўқилди.

Иштирокчилар томонидан маърузалар ҳамда ана шу йўналишлардаги ишларни янада юқори даражага кўтариш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Қатнашчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб бердилар.

Семинар иштирокчиларга мавзу доирасидаги билимларини бойитиш, ўзаро тажриба алмашишга, шунингдек, олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга ёрдам берди.

М. ИСМОИЛЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди