Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№27 дан: 02.07.2015

"ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ"

Андижон шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббий марказида махсус мактаб-интернатларда ҳамда якка тартибда таълим олган имконияти чекланган болаларни таълимнинг кейинги босқичига жалб этишга бағишланган "Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда имконияти чекланган, ногирон болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларга таълим бериш, саломатлигини мустаҳкамлаш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, ногирон ёшлар ҳам жамиятда ўз ўрнини топиш, фойдали иш билан шуғулланиш имконига эга бўлмоқда.

Вилоят прокуратураси, вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда Андижон шаҳри, Андижон ва Олтинкўл туманларидаги якка тартибда таълим олган ва махсус мактаб-интернатларни битираётган ногирон болалар, уларнинг ота-оналари, ўқитувчилари, психологлар иштирок этиб, имконияти чекланган болаларни таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш юзасидан ўзаро фикрлашдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Нодирбек Шарипов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Илёсбек Йўлдошев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ўткирбек Мамасаидовлар тадбирнинг аҳамияти ва мазмун-моҳияти хусусида гапирдилар.

- Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга эътибор кўрсатиш, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Илёсбек Йўлдошев. - Малакали мутахассис ва шифокорлар жалб этилган тиббий кўрик жараёнида таълимни давом эттириш имконига эга бўлган ногирон болалар аниқланиб, уларга таълимни махсус ўқув юртларида давом эттиришлари учун тавсиялар берилади.

Тадбир доирасида битирувчи ногирон болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, таълимни давом эттириш имконига эга бўлганлар аниқланиб, уларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Бу каби тадбирлар Асака, Избоскан ва Жалақудуқ туманларида ҳам бўлиб ўтди. Ўтказилган тадбирлар юртимизда инсон омилига эътибор ҳамиша юксак эканлиги, ногиронларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди