Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№27 дан: 02.07.2015

МУТАХАССИС МИНБАРИ

СУД МАЖЛИСЛАРИНИ ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА УСУЛИДА ЎТКАЗИШ ҚАТОР ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТАДИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг бир қатор моддаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси янги 1261-модда билан тўлдирилиб, унга кўра, шахслар ва хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиши, шунингдек, мазкур жараён билан боғлиқ ҳуқуқий жиҳатлар белгилаб қўйилди.

Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлиси деганда, реал вақт режимида телекоммуникация технологиялари ёрдамида аудио- ва видео- ахборотлар алмашинуви имкониятларидан фойдаланган ҳолда ишни кўраётган суд ва суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган суд ўртасидаги интерактив таъсир қилиш йўли билан масофадан суд мажлисини ўтказиш тушунилади.

Киритилган мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, хўжалик судларида суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш имконияти яратилиб, бу эса ўз навбатида фаолиятга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг янги босқичини бошлаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексига киритилган мазкур қўшимчалар процесс иштирокчиларига ўзлари жойлашган ҳудуддан чиқмасдан, вақтлари ва маблағларини тежаган ҳолда суд процессида иштирок этишларига имконият яратилди, шунинг-дек судда ишларни кўришда тезкорликка ва процессуал муддатларнинг тежалишига эришилди.

Жумладан, биргина 2015 йил январь-июнь ойларида республикамиз миқёсида 1600 дан ортиқ хўжалик ишлари видеоконференцалоқа режимида кўрилиб, кўмаклашувчи судда қатнашган ва суд ишида иштирок этувчи шахслар вакилларининг сони 4000 дан ортиқни ташкил этган. Натижада процесс иштирокчиларининг сафар харажатлари билан боғлиқ салмоқли маблағ тежалди.

Ишларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисларида кўрилиши фуқаролар ва хўжалик субъектларига кенг қулайликлар яратади. Таъкидлаш жоизки, хўжалик судларида суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш имкониятининг яратилиши ишда иштирок этувчи шахслар, жумладан, тадбиркорлик фаолияти субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, соҳани ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш борасида республикамизда амалга оширилаётган ибратли ишларнинг узвий давоми бўлиб ҳисобланади.

Яратилаётган бундай шарт-шароитлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг нафақат маблағларини, балки олтинга тенг вақтларини тежаш имконини беради.

Давронбек ҚОСИМОВ,

Андижон вилоят хўжалик суди судьяси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди