Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№27 дан: 02.07.2015

Кечинма

ФАРЗАНД БУРЧИ

Ёруғ дунё юзини кўришимизга сабабчи бўлган ота-оналаримизни севмоқ, уларни ҳурмат қилмоқ ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Бир она боласини дунёга келтиради, тирикликнинг қуввати бўлган сути билан уни боқади, қучоғида ўстиради, суюкли юрак мевасининг роҳати учун ширин уйқуларидан, бутун тинчлигидан кечади. Унинг тарбияси, бахти учун чекмаган жафоси, қилмаган фидокорлиги қолмайди. Тириклигининг сўнгги нафасига қадар уни севади, ардоқлайди. Дилбандининг тоби қочса, бор оромидан кечади, молини, жонини беришга-да тайёр бўлади.

Она қадрини керагича билмоқ, ҳис қилмоқ учун она бўлмоқ лозим, деб бежиз айтмайдилар. Оналар фарзандлари бошидаги тождир. Уларнинг дуолари болаларининг бахтлари учун калитдир. Оналаримиз билан юксак ҳурмату эҳтиромга сазовор зотлар ҳам борки, улар нуридийдамиз, оталаримиздир. Уларнинг ҳар иккисини ҳам эъзозламоқ ҳар бир фарзанд учун фарздир.

Ота-онанинг юзига аччиқланиб қарамоқ, улар олдида баланд овоз билан сўзламоқ, улардан ор қилмоқ (афсуски, орамизда шундай кимсалар ҳам бор), уларга қасдланмоқ тарбияга хилофдир.

Ота-оналаримизни асрайлик, уларга тириклигидаёқ эъзоз, ҳурмат кўрсатайлик. Бу ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимиз эканини унутмайлик.

Шуҳратбек ИСОҚЖОНОВ, Асака шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди