Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№28 дан: 09.07.2015

Намунали таълим муассасалари

"ЗУМРАДОЙЛАР ДАВРАСИ"

Фарзанд тарбияси, аввало, ота-она, қолаверса, педагог-мураббийлар зиммасидаги муҳим вазифадир.

Боланинг дунёқараши оилада, кейин эса мактабгача таълим муассасасида шаклланиб борар экан, улар бу ёшда барча нарса ҳақида билишга, оламни ўзларича тасаввур этишга интиладилар. Боланинг муайян билимга эга бўлиши, идрокининг ривожланишида у тарбияланаётган муҳит алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада туманимиздаги қатор мактабгача таълим муассасаларида самарали ишлар йўлга қўйилган.

Тумандаги 42- мактабгача таълим муассасасида амалга оширилаётган ишлар ҳар жиҳатдан эътиборга молик. Масканда болажонларга таълим-тарбия бериш ишлари намунали тарзда олиб борилмоқда. Айниқса, "Зумрадойлар давраси" тўгараги фаолияти тарбияланувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Табассум Валиева, Матлубахон Режапова, Шоҳида Деҳқонова каби жонкуяр тарбиячиларнинг тўгарак машғулотларини қизиқарли суҳбат, турли ўйинлар, қўл меҳнати, саҳналаштирилган лавҳалар шаклида олиб боришлари жажжи қизчаларда уйда, жамоат жойларда ўзини тутиш одоби, меҳнатсеварлик, тўғрисўзлик, меҳрибонлик каби инсоний фазилатларнинг шаклланишига туртки бўлмоқда.

- Муассасасимиздаги ҳар бир ходим, тарбиячи ўз ишига сидқидилдан ёндошади. Тарбияланувчиларда болаликданоқ ижобий фазилатларни шакллантириш, уларнинг фикрлаши, дунёқарашини ўстириш, нутқини равонлаштиришда муассасамизда ташкил этилган ушбу тўгаракнинг аҳамияти катта бўлмоқда, - дейди муассаса мудири Феруза Сайдонова.

"Зумрадойлар давраси" тўгараги аъзолари бўлган муассасанинг катта гуруҳ тарбияланувчи қизлари иштирокидаги "Балли, қизлар" кўрик-танловида қизалоқлар ўзларининг ижобий фазилатларини, пазандалик маҳоратларини намойиш этиб, оналарига ёрдамчи эканини кўрсатиб бердилар.

Бу каби тадбирлар, ўйлаймизки, ҳар бир ёш авлод таълим-тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.

Махпиратхон АКРОМОВА,

Халқ таълими муассасалари, фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш Избоскан туман бўлими услубчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди