Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№29 дан: 16.07.2015

ҚАРИЯЛАР

Ёшлигимда бобом билан энам мени еру кўкка ишонишмасди. Ерга қўйишмай, доимо кўтариб юришарди. Қаерга боришса ҳам, албатта, ширинликлар олиб келишарди. Кўп меҳрибонликлар қилишарди. Энг бахтиёр дамлар эди ўшанда. Кўп эслайман, кўп хотирлайман, уларни. Қарияларни кўрсам улар ёдимга тушаверади...

Қариси бор уйнинг париси бор, дейишади. Бу узоқ ўтмишдан қолган, ҳаётда исботланган нақл. Эрта саҳардан туриш уларга ҳамиша одат. Бисмилло, деб кўча дарвозасини очишади. Бомдод номозини ўқишади, Аллоҳни эслашади. Охиротни ўйлашади. Барака киради, ризқ киради хонадонга шу дамларда. Эрталабки нонушта фақат улар билан тотлидир. Файзли дастурхон йиғиштирилар экан, қўлларини дуога очишади. Яхши ниятлар қилинади, ўтаётган кунларига шукроналар айтилади.

Катта ҳовли эрталабданоқ тинчиб қолади, ором олаётгандек сукут сақлайди. Катталар ишга, юмушга, набиралар ўқишга, боғчага кетишади. Уй ташвишлари яна улар билан қолади... Гоҳо-гоҳо чол бобо қаергадир тўйга ёки эҳсонга жўнаб қолади. Чорсисини белига маҳкам боғлайди. Соқолини силайди, кўзойнагини унутмайди. Деворга суянган ҳассасини қўлига олади.

- Уйга келиб айтиб кетган, бормасам бўлмайди, одамгарчиликдан эмас, - дейди кампирига.

Астойдил йўлга отланади. Момо кампир ҳам уйда ҳеч жим ўтирмайди. - Бекорчидан худо безор, -дейди ўзи-ўзига. - Келинимга харна ёрдам, - дея хамир қилади. Куйиб-пишиб нон ёпади. Чарчамайди, хоримайди. Бўш қолди дегунча кўзойнагини тақади. Қўлига игна-ип олади. Қиз набираси тўйига кўрпа қовийди. Қўли тинмайди, тўхтамайди.

Қарияларнинг кўнгиллари ҳамиша болаларида, набираларида. Доимо улар ташвиши билан яшашади, уларни ўйлаб юришади. Узоқроққа турмушга чиққан қизларини тез-тез кўришмаса ҳам, тез-тез гапириб туришади, эсга олишади. Тинчликлари, соғликларини тушларида кўришади, тушларида билишади. Қариндошлари, гоҳо-гоҳо ўғиллари ўз ташвишлари, юмушлари билан бўлиб келиша олмай қолишса ҳам ранжишмайди.

- Ишлари кўп, қолаверса, узоқ йўл, - дея ўз кўнгилларини ўзлари юпатишади. Тугунчалар кўтариб, хассаларини дўққиллатиб, ўзлари боришади кўргани…

Табиб табиб эмас, бошидан ўтган табиб, дейишади. Уларнинг бошларидан нималар ўтмаган дейсиз. Яхши кунларни ҳам, ёмон кунларни ҳам бошларидан ўтказишган.

Фарзандлари, набиралари келишган кун байрам куни уларга. Ҳар бирига ширин сўз топишади, ширинликлар беришади. Шодланиб кетишади, ҳаяжонланишади. Фарзандлари исм-ларини адаштириб айтишади. Набираларини қайта-қайта санашади, кулиб-кулиб сана-шади, фахрланиб санашади. Бахтиёр қариялар бугун даврамизда. Улар ғанимат одамлар, уларни ҳар нафасда қадрлайлик, уларга эҳтиром кўрсатайлик.

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди