Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 23.07.2015

КЕЧИНМА

ИСТИҚЛОЛИМ - ИСТИҚБОЛИМ

Истиқлол халқимизнинг асрий орзу-истаклари рўёбига йўл очиб берди. Юртдошларимизнинг кўнглига хотиржамлик, кунларига осойишталик, тунларига ором беради. Шу сабаб халқим дастурхони тўкин, ўтаётган ҳар бир куни файзли. Маҳаллалар, кўчалар обод...

Қаранг, жажжи ўғил-қизнинг беғубор тўпалони, шўхликларга қоришган ўйин-кулгусида тинчлик нигоҳлари акс этиб турибди. Эрта тонгда кўча супуришга чиққан келинчак халоват ила юмушига уннайди. Нонуштадан сўнг ишга отланган хонадон устунлари хотиржам фаолиятини бошлайдилар. Уйимизнинг фаришталари - нуроний кексаларимиз эса қўлларини дуога очиб, буларнинг барчасининг сабабчиси - тинчликни алқайдилар, тилларидан шукронани қўймайдилар. Ҳа, истиқлол, энг аввало, юртга равнақ, халққа хотиржамлик, ҳаётимизга файзу барака беради.

Кундан-кун чирой очиб бораётган диёримиз, эртанги кун эгалари бўлган ёшларга яратилган имкониятлар, ана шу имконлар замирида қўлга киритилаётган ютуқлар, эркин ва фаровон ҳаётнинг асоси ҳам аслида ҳурриятдир. Яқин ўтмишнинг залворли йиллари, уруш ва қаҳатчиликнинг қийинчиликлари, ота-боболаримизнинг тинчлик учун чеккан заҳматлари ҳақида ўқиб, эшитиб, улар орзусидаги ёруғ кунлар бағрида яйраб яшаётганимизга шукр қиламиз.

Истиқлолим, сен сабаб бахтиёрман, сен берган имкониятларга қучоқ очиб, сенга қалқон бўлмоқликка ҳаракат қиламан. Зеро, дунёда тинчликдан, истиқлолдан-да буюкроқ, азизроқ неъмат йўқ.

Дилмурод СОТВОЛДИЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди