Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 23.07.2015

ҲИКМАТ

ОНА ҚАДРИ

Она фарзанди учун ҳар нарсага тайёр. Азиз дилбандининг баркамол бўлиб вояга етиши, вақти келиб ота-онасига ғамхўрлик қила оладиган даражада марҳаматли бўлиши учун қўлидан келган ҳамма яхшиликларни қилади. Шу ўринда бир ривоят ёдимга тушади.

Бир аёл ҳомиладор вақтида "Фарзандимни ўқимишли, одоб-аҳлоқли инсон қилиб тарбиялайман", деб астойдил ният қилибди. Вақти-соати етиб, аёл ўғил фарзандли бўлибди. Дилбанди эсини танигач, она уни замонасининг энг етук донишмандига шогирд қилиб, таълим-тарбия беришини илтимос қилибди. Ўғил йиллар давомида устозидан сабоқ ва инсоний фазилатларни ўрганибди. Онасининг ҳузурига қайтибди. Йигит ҳам устози каби кўп саховатли шогирдлар тайёрлабди. Унинг бу савобли ишидан онанинг боши кўкка етибди.

Кунлардан бир куни она ўғлидан илтимос қилибди:

- Болам, ҳаво совиб кетди. Менга сандал тайёрлаб берсанг... кечалари совқотиб қоляпман...

Ўғил бажонидил рози бўлибди. Ўша куниёқ дурадгор устанинг уйига йўл олибди. Эртаси куни эса тайёр бўлган сандални кўтариб уйга қайтаётганда, шогирдларидан бири устозини кўриб қолибди ва:

- Устоз, келинг, қўлингиздаги сандални мен кўтариб олай, - дея илтифот кўрсатибди. Аммо устози қатъий рад этибди:

- Йўқ, асло, онам учун ўзим хизмат қилишим даркор!

Сандал онасига жуда ёқибди, лекин бир эътироз билдирибди:

- Ўғлим, сандал чиройли чиқибди, бироқ бироз баландроқмасмикан?.. - дебди салмоқлаб.

Ўғил яна уста ҳузурига йўл олибди. Сандалнинг оёғидан озгина қирқтирибди-да, уйга қайтибди. Йўлда яна бир шогирдига дуч келибди. У ҳам устозининг қўлидан юкини олмоқчи бўлибди, аммо яна устози аввалги эътирозини билдирибди: "Онам учун ўзим хизмат қилишим керак!"

Сандални кўрган онаси: "Ажабо, жуда соз, лекин ёнгинасида ғаладон бўлса, туршакларимни солиб қўяр эдим", дебди ийманибгина. Ўғил яна уста ҳузурига йўл олибди. Сандалга ғаладон ясаттириб, онасига топширибди. Бундан хурсанд она боласини узоқ дуо қилибди:

- Ўғлим, олганинг олтин, икки дунёинг саодатли бўлсин. Зурриёдларинг ўзинг каби имонли, меҳр-оқибатли, марҳаматли бўлсин!

Ривоятдан кўринадики, ҳар бир фарзанд она олдида ҳамиша қарздорлигини ҳис этиши лозим. Она бирор юмуш буюрса, уни сидқидилдан адо этмоқлик ҳар бир инсоннинг бурчидир.

Хотамжон РАСУЛОВ,

Хўжаобод тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди