Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 23.07.2015

Уфқдан бош кўтарар энг ёруғ зиё

Сукунат... Бор фақат қушлар чуғури,

Димоққа урилар тонгги шаббода.

Аслида тонгларнинг сўнмас шуури,

Шудринглар ялтирар қуёш нурида.

Кўзин очаётган офтоб мисли чўғ,

Заррин нурларидан нигоҳ қамашар.

Гўё бу ҳусндан ажиб сурат йўқ,

Ҳайратлар ичида хаёл адашар.

Хўроз қичқириғи - бу тонгдан дарак,

Мудроқ кўнгилларни уйғотар гўё.

Саҳар нафасига талпинар юрак,

Уфқдан бош кўтарар энг ёруғ зиё.

Адирлар бўйини кўрсатар аста,

Кун секин парчалар зулмат қафасин.

Қуёшга эргашиб келар оҳиста,

Ёқимли ва майин тонгнинг нафаси.

Санобархон СОТВОЛДИЕВА,Олтинкўл тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди