Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 06.08.2015

ЖАЛАҚУДУҚДА БАЙРАМ ШОДИЁНАЛАРИ

Мустақиллик байрами арафасида Жалақудуқ туманида "Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик" кўрик- танлови катта кўтаринкилик билан бўлиб ўтди.

Тумандаги барча ташкилот ва корхоналар, таълим муассасалари ҳамда маҳаллалар томонидан байрамга катта тайёргарлик кўрилди. Шу куни байрам иштирокчилари ва меҳмонларига туманда амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш борасидаги кенг кўламли ишлар намойиш этилди. Шунингдек, Бештол шаҳарча фуқаролар йиғинидаги "Маданият ва аҳоли дам олиш маркази"нинг очилиши катта тантана билан нишонланди. Мазкур марказда ўз фаолиятини бошлаган тикувчилик, фольклор, рақс, бадиий гимнастика тўгараклари аъзолари томонидан намойиш этилган миллий маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда бадиий дастур барчага манзур бўлди.

Туман маданият ва спорт ишлари бўлими санъаткорлари ҳамда ёш истеъдодлар томонидан тайёрланган катта байрам дастури эса барчага кўтаринкилик ва хуш кайфият улашди.

Д. ХУШБАҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди