Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 06.08.2015

КОРЕЯЛИК ШИФОКОРЛАР АНДИЖОНДА

Андижонда Корея Республикасидан ташриф буюрган бир гуруҳ тажрибали шифокорлар томонидан тиббий кўрик тадбирлари ўтказилмоқда.

Истиқлол йилларида юртимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Юртимизда тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш, тиббий муассасалар моддий-техника баъзасини мустаҳкамлаш, халқаро тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жаҳон миқиёсидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва тизимга жорий этиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди ҳамда Корея Республикасининг "Ewha Womans University" тиббий маркази ўртасида тузилган ҳамкорлик келишувига асосан, Андижон шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббий марказида ўтказилаётган тиббий кўрик тадбирлари ҳам ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир.

- Бир неча кун давомида Андижонда кореялик шифокорлар томонидан тиббий кўрик тадбирлари ўтказилади, - дейди Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулнаҳор Абдуллаева. - Кўрикка ташриф буюрган фуқаролар саломатликлари бўйича улардан зарур тавсия ва маслаҳатлар олиш имконига эга бўладилар.

Дарҳақиқат, тиббий кўриклар ортопед, кордиолог, аллерголог, терапевт, стомотолог ва фармацевт мутахассисликларига эга бўлган малакали шифокорлар томонидан олиб борилмоқда, Айниқса, тиббий текширувлар Кореядан олиб келинган тиббий жиҳоз ва асбоблар ёрдамида ўтказилаётганлиги тиббий кўрикнинг самарали ўтишини таъминламоқда.

- Мақсадимиз, юртингиз аҳолиси саломатлигини сақлашга кўмаклашиш, ўзбекистонлик шифокорлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш, - дейди профессор Санг Жин Шин. - Ўзбекистонда биринчи бор бўлишим. Юртингиз тиббиёт соҳасида муайян ютуқларга эришилганлигининг гувоҳи бўлдим. Ташриф доирасидаги ўзаро ҳамкорлигимиз ижобий самаралар беришига ишонаман.

Гуруҳимиз таркибига бир қанча шифокор талабалар киритилган. Улар андижонлик бўлажак шифокорлар билан фикр алмашиб, илмий мулоқотда бўлишлари ҳам фойдадан холи бўлмайди. Умуман, Ўзбекистон юксалиб бораётган юрт эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Халқингизнинг самимийлиги, меҳмондўстлиги менда катта таассурот қолдирди.

Ташрифнинг биринчи куни меҳмонлар Андижон шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббий маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар, шунингдек, Андижон давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари, талабалар билан учрашув ўтказдилар. Учрашувда тиббий таълим ва унинг самарадорлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан мулоқот бўлиб ўтди.

Бугун эса кореялик шифокорлар томонидан вилоят кўп тармоқли болалар тиббий марказида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Тиббий кўрик жараёнида хорижлик шифокорлар томонидан фуқароларимизга зарур тавсия ва маслаҳатлар, бир гуруҳ беморларга эса дори-дармонлар берилди. Тиббий кўрик бир неча кун давом этади.

Инсонпарварлик акцияси тарзида ўтказилаётган бу каби тадбирлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга, тиббий хизмат сифатини юксалтиришга кўмак бериш билан бирга, юртимизда инсон омилига эътибор ҳамиша юқори эканлигининг ёрқин намунасидир.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Суратда: тиббий кўрик жараёни.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди